UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18Академик эшкак эшувчиларимиз Осиё чемпионатида иккинчи бўлишди 0 18:55"Холлоуэйнинг Гэтжига қарши жанги бу бардаги "ишкал"га ўхшади" - Илия Топурия 0 18:33"Ливерпуль" футболчисининг голи Жек Грилишга 500 фунтга тушди 0 18:10ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Бокс тарихидаги энг машҳур фильмлар ёхуд кўришингиз керак бўлган 8 драма 0 17:48Волейболчиларимиз CAVA U20 Volleyball Championship турнирида ғолибликни қўлга киритди 0 17:24Жастин Гэтжи 2025 йилда жанг қилмоқчи 0 17:01Погба Франция чемпионатига қайтишга яқин 0 16:39Артур Бетербиев Дмитрий Биволга мурожаат қилди 0 16:19Ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳслари учун ҳам таркибимиз тасдиқланди 0 15:58Рамазон Темиров UFC бонусини қўлга киритган тўртинчи ўзбекистонлик жангчи бўлди 0 15:46Самбочиларимиз Кипрдаги жаҳон чемпионатида 16 та медаль қўлга киритишди 0 15:30Расмий хабар: БААга қарши ўйиндан олдин Ўзбекистонда яна бир йўқотиш 0 15:07Ғолиби 1,1 млн долларни қўлга киритган Шанхай "Мастерс" турнири якунланди 0 14:46Бугун Абдусатторов ва Синдаров Лондон турниридаги иштирокини бошлайди 0 14:25Рамазон Темиров Зарруҳ Адашевдан кейин UFC'нинг ўта енгил вазнида жанг қилаётган илк ўзбек жангчиси бўлди 0

17 фев 16:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мутолаа вақти! Тақдири Мбаппега ўхшаб кетаётган Конор

Янги йил куни UFC’нинг асосий юлдузи, ташкилотнинг собиқ икки карра чемпиони Конор Макгрегор яна бир бор жамоатчиликка юзланиб, навбатдаги жанг санасини эълон қилганди.

Ушбу хабарни кўплаб UFC мухлислари кутаётган эди. "Спорт тарихидаги энг катта камбэк Лас-Вегасдаги жанглар ҳафталигида бўлиб ўтади. 29 июнь куни менинг рақибим Майкл Чендлер бўлади, жанг ўрта вазн тоифасида ўтказилади", деганди ўшанда Конор. 

Айтиш лозимки, Макгрегор биринчи марта "спорт тарихидаги энг катта камбэк" бўлишини 2021 йилнинг октябрида, Дастин Порье билан жангда оёғи синганидан тўрт ой ўтиб, маълум қилганди. Ўшандан бери ирландияликнинг октагонга қайтиши ҳақида ақлбовар қилмас даражада миш-мишлар тарқалди. Албатта, спектаклларнинг камлиги туфайли айримлар Конорни жангчи сифатида унутишни бошлаган, аммо у ҳали ҳамон аввалги Конор эканлигини ҳеч бўлмаса ижтимоий тармоқлар орқали ёдга солиб турибди. 

Ўтган йилнинг охирида унинг қайтиши, USADA тест синовларидан ўта бошлагани ва потенциал равишда мухлислар ҳамда промоушен раҳбарияти томонидан UFC 300 мусобақасида иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар мавжуд эди. Бироқ, Дана Уайт ўз интервьюсида Макгрегорни ёзда кутмаслик кераклигини айтди. Аввалроқ, у матбуот анжуманларининг бирида Конорнинг жанги жангчининг ўзи эмас, балки UFC эълон қилганидагина бўлиб ўтишини айтди. The Pat McAfee Show билан бўлган суҳбатда эса промоушен раҳбари бу ҳақидаги саволга ноаниқ жавоб берди. "Охир-оқибат, жанг шу йил бўлиб ўтишига умид қиламан. Сана ҳали аниқланмаган. Бу иш кузда содир бўлса керак", деганди Дана Уайт. 

Асосан Уайт ирландияликнинг қайтишига жуда оптимистик бўлганлардан бири ҳисобланади. Биринчидан, у Майкл билан 2023 йил августида жанг ўтказишни кутган эди, кейин эса баҳс йил якунида бўлиб ўтиши маълум қилинди. Макгрегорнинг ўзи ҳатто UFC веб-сайтидан сохта скриншотларни ҳам жойлаштирган, у ерда унинг жанги декабрдаги UFC 296 турнирининг асосий воқеаси сифатида қайд этилган, аммо якунда ҳаммаси сафсата бўлиб чиқди. Конор йўқлигида унинг вазнида кўплаб янги жангчилар пайдо бўлди. Улардан бири Илия Топурия, у шу қадар оптимистки, эртага Александр Волкановскини мағлуб этиб, йил охиригача Конор билан жанг қилишни истайди. 

Собиқ чемпион умуман чиқишини давом эттирмоқчими ёки йўқ, бу номаълум! Унинг ўзи хоҳлаган гапларини айтиши мумкин, лекин ҳаракатлари ҳозирча тамоман акси. Агар Дананинг сўзларига қайтадиган бўлсак, ўтган ёзда у аллақачон бу масала бўйича маслаҳат берганди: "Сизлар бир нарсани тушунишингиз керак, бу йигитнинг пули кўп, худди Хабиб каби. Улар жуда бой ва уларни жангга таклиф қилиш қийин". 

Ҳаммага аёнки, Конор - мутлақо мустақил юлдуз. У пул учун саккизбурчакка қайтмайди, шунчаки чиройли хотима учун камбэк қилиши мумкин. Ҳамма савол шундаки, ўзи Макгрегорнинг амбициялари борми? У аллақачон икки вазн тоифасида чемпион бўлган. Ирландиялик яхтада дам олаётган пайтда яна чемпионлик ҳақида ўйлаганига ишониш мушкул. 

Эҳтимол, Конорни яна кўришнинг ягона умиди, юбилей турнир бўлмиш - UFC 300! Балки Дана ва спортчи бепарволик қилиб, шов-шувли воқелик тайёрлаётгандир. Яқинда асосий мусобақа иштирокчилари Super Bowl финалида эълон қилиниши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Ташкилот бундай катта мусобақа учун кўплаб реклама жойини сотиб олаётганини инобатга олиб, UFC 300 турнирида Том Аспиналл ва Алекс Перейра жанги у қадар шов-шувли бўлмаслигини раҳбарият ҳам, мухлислар ҳам билиб турибди. Жон Жонснинг жароҳати бор, шу боис у жанг қила олмайди, демак ягона суперюлдуз сифатида Конор қолмоқда, холос. Бироқ, Уайт айтганидек, ирландиялик кузда октагонга қайтиши ҳам мумкин. Унда ҳам бўлмаса декабрда, унда ҳам бўлмаса, 2025 йилда ва бу воқелик шундай чўзилиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас.

Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг