UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0

30 ноя 16:19
Янгиликлар

Бошқалар

Мухторхон Ташходжаев Осиё Паралимпия Қўмитаси вице-президенти!

Бугун ZOOM платформаси орқали Осиё Паралимпия Қўмитасининг Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда.

Унда Қўмитага аъзо 44 давлат вакиллари иштирок этяпти. Ассамблея давомида 2019 йил Дубайдаги Бош Ассамблея протоколини қабул қилиш, унинг вазифаларни кўриб чиқиш, аъзоликка қабул қилиш ва чиқиш масалаларини кўриш, икки йилик ҳисобот, стратегик режа, 2018-2020 йиллардаги молиявий аудиторлик ҳисоботлар текшируви, 2021 йил ҳисоботи, 2022 йилги бюджет, аъзолик бадал пуллари, Низомга ўзгариш ва қўшимчалар киритиш каби масалалар муҳокама қилиняпти. Ассамблея эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.

Биз учун аҳамиятлиси, Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев Ассамблея доирасида Осиё Паралимпия Қўмитаси вице-президенти лавозимига сайланди.  

Сир эмас, Ўзбекистон ва Халқаро Паралимпия қўмиталари ўртасида кенг қамровдаги ҳамкорлик йўлга қўйилган. Шу йил сентябрь ойида Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонс айнан Мухторхон Ташходжаев таклифига биноан юртимизга ташриф буюрганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг