UZ

Сўнгги янгиликлар

17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0 13:42Классик шахматда катта ўзгариш: партиялар вақти қисқариши мумкин! 0 13:11Рико Верховен Деонтей Уайлдерга қарши жанг қилишга розилик берди 0 12:40Дана Уайт Перейранинг UFC шарҳловчиларига таъсир ўтказиши ҳақидаги гапларини рад этди 0 12:09Муҳаммад Салоҳ Еврокубокларда ҳали ҳеч ким қилган натижага эришди 0 11:38Фарид Башарат: "Кутдим, аммо бу содир бўлмади" 0 11:07Собиқ Bellator чемпиони вазн қилиш учун сочини кесди + ФОТО 0 10:36UFC 333 турнири ҳарбий ҳаракатлар сабаб БААдан кўчирилиши мумкинми? Дана Уайт жавоб берди 0 10:05Sofacore. Каримов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

30 май 12:36
Янгиликлар

Дзюдо

Музаффарбек Тўрабоев Наманганда ёш дзюдочилар билан учрашди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси, Осиё дзюдо иттифоқи вице-президенти Азизжон Камилов Наманган вилоятига сафари доирасида Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази билан яқиндан танишди.

Вилоятларда мавжуд инфратузилмани янада яхшилашга асосий эътиборини қаратаётган  федерация раҳбари спорт даргоҳида спортчи-ўқувчилар ва алоҳида дзюдочилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Марказнинг дзюдо бўлимида таҳсил олаётган ёш дзюдочилар ҳамда уларнинг мураббийлари билан суҳбатлашди. 

Савол туғилади: экипировка, татами, методика — буларнинг бари халқаро меъёрларга жавоб беряптими? Лекин муҳими, дзюдо билан шуғулланаётган болаларда ўзига ва келажакка ишонч бор. Уларнинг кўзи ёниб турибди. Бу муҳим омил ҳисобланади.

Азизжон Камиловга сафар давомида Париж-2024 Олимпия ўйинлари совриндори, жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоев ҳамроҳлик қилмоқда. Совриндор дзюдочимиз марказда дзюдо сир-асрорларини ўрганаётган ука ва сингилларига ўзи босиб ўтган мураккаб йўл ҳақида сўзлаб, уларга муваффақиятнинг калити фақат меҳнатда эканини айтди. 

Федерация раисининг Наманган вилоятига сафари давом этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг