UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

11 ноя 09:02
Янгиликлар

Тадбирлар

Наманганда оммавий югуриш марафони ташкил этилди + ФОТО

Унда 6 000 нафардан зиёд вилоятнинг спортсевар халқ вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, маҳаллий аҳоли, спортчилар, талабалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимларини жалб этган ҳолда оммавий югуриш тадбирларини ўтказиш белгиланган.

Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Наманган шаҳрида маҳаллий аҳоли, спортчилар, талабалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимларидан иборат югуриш мусобақасида 3000 нафарга яқин ҳаваскор спортчи иштирок этган бўлса, оммавий юриш тадбирида 6 000 нафардан зиёд вилоятнинг спортсевар халқ вакиллари қатнашди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов ҳам иштирок этиб, ғолиблар ҳамда фаол иштирокчиларга вилоят ҳокимлигининг 20 дона қимматбаҳо (совутгич, телевизор, чангютгич, микротўлқинли печь) совғаларини топширди.

Бу каби тадбирлар аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ҳамда юртдошларимизнинг саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг