UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16Россия чемпионати тўпурари Ўзбекистонга қарши ўйинда иштирок этишдан бош тортди 0 22:45"Сизни қон кутмоқда". Адесанья UFC’даги навбатдаги жанги учун шартнома имзолаганини эълон қилди 0 22:04Конор Макгрегорнинг мураббийи шогирдининг жангларга қайтиш эҳтимолини баҳолади 0 21:30АCА 209: Холмурод Нурматов ва Саидёқуб Қаҳрамонов иштирокидаги турнирнинг тўлиқ карди билан танишинг 0 20:56МЮ ҳужумчиси йил охиригача сафдан чиқди 0 20:13UFC 334 чемпионлик жангининг захира иштирокчиси эълон қилинди 0 19:32Guangzhou Open. Кудерметова ва Тимофеева жуфтликда 1/4 финалга чиқди 0 18:57Махачевнинг мураббийи Исламнинг ММАдан кетишидан олдин кимлар билан жанг қилишини кўришни исташини ошкор қилди 0 18:21Англия Лига кубоги 1/4 финал қуръаси натижалари маълум бўлди 0 17:43Фёдор Емельяненко: "Дана Уайт фаолиятимни бўғиб қўймоқчи эди" 0 17:05"Менинг камаримни олиб қўйишди". Чимаев Стрикланд билан жангдаги мағлубиятини яна тан олмади 0 16:38III Ёшлар Олимпиадасида иштирок этадиган Қозоғистон делегацияси таркиби эълон қилинди 0 15:56"Барселона" Испаниядаги йирик темир йўл ҳалокатига муносабат билдирди 0 15:19Guangzhou Open. Тимофеева рейтингда 405-поғонада бораётган 16 яшар қизчага ютқазди 0 14:45Арман Царукян турнирнинг асосий жанги иштирокчиси бўлади + ПОСТЕР 0

01 май 16:53
Янгиликлар

Бошқалар

Наманганда “Саломатлик сари 10 000 қадам” марафонига старт берилди

Наманган вилоятида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида “Саломатлик сари 10 000 қадам” шиори остида оммавий марафон бўлиб ўтди.

Мазкур саломатлик марафони Давлатобод туманида жойлашган Янги Ўзбекистон боғи ҳудудида юқори кайфиятда бошланди. Тадбир Наманган вилояти спорт бошқармаси ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Марафонда нуронийлар, спортчи ёшлар, тиббиёт ходимлари, турли ташкилот ва корхона вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик фаол иштирок этди. Иштирокчилар дастлаб 10 000 қадамлик юриш марафонида қатнашиб, соғлом турмуш тарзига содиқликларини намоён этдилар.

Тадбирнинг расмий очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов сўзга чиқиб, барчани соғлом ҳаёт тарзига амал қилишга чақирди.

Марафон доирасида иштирокчилар учун бой маданий ва спорт дастурлари ҳам тақдим этилди. Эстрада юлдузларининг чиқишлари, спортчиларнинг кўргазмали намойишлари ҳамда мода кўргазмалари тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади.

Тадбир якунида “Ҳоким кубоги” мусобақалари доирасида олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган спорт беллашувларида ғолибликни қўлга киритган жамоалар муносиб тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг