UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0

11 сен 13:46
Янгиликлар

Дзюдо, Осиё ўйинлари

XX Осиё ўйинларида иштирок этадиган дзюдочиларимиз таркиби тасдиқланди

19 сентябрь - 4 октябрь кунлари Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида ХХ Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Осиё қитъаси учун тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси дастуридан ўрин олган дзюдо баҳслари 30 сентябрь - 3 октябрь кунларига белгиланган. Аввалига уч кун мобайнида яккалик баҳсларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади, тўртинчи куни эса аралаш жамоавий микст беллашувлари ташкил этилади. 

Осиё ўйинларининг дзюдо турнирида 32 давлатнинг 204 (116 эркак, 88 аёл) нафар спортчиси медаллар учун кураш олиб боради. Япония, Қозоғистон, Мўғулистон, Корея Республикаси ва Ўзбекистон терма жамоалари тўлиқ таркибда, яъни 14 нафар (7 та вазн эркаклар, 7 та вазн аёллар) дзюдочи билан қатнашади.

Терма жамоамиз мураббийлар штаби томонидан Кунчиқар юртга борадиган таркибимиз эълон қилинди. Бугунги кунда ўз вазн тоифаларида ҳар томонлама мусобақага тайёр бўлганлар саралаб олинди.

Шунингдек, аралаш жамоавий баҳсларда Ширинжон Йўлдошева (-70 кг) ва Ирисхон Қурбонбоева (+78 кг) ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилади.


XX Осиё ўйинларида қатнашадиган таркибимиз:

-60 кг: Самариддин Қўчқоров 

-66 кг: Абдураҳим Нутфуллоев

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов

-81 кг: Арслонбек Тожиев

-90 кг: Нурбек Муртазоев

-100 кг: Эрназар Сарсенбаев

+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев


ҚИЗЛАР

-48 кг: Лазиза Ҳайдарова

-52 кг: Сита Кадамбаева 

-57 кг: Шукуржон Аминова 

-63 кг: Маржона Нуруллоева

-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева 

-78 кг: Барчиной Қодирова 

+78 кг: Умида Ниғматова

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг