07 мар 09:25
Янгиликлар
Наоя Иноуэнинг жанги расман эълон қилинди + ПОСТЕР
Япониялик чемпион 2 май куни Токиода иккинчи енгил вазн тоифасидаги мутлақ жаҳон чемпионлик унвонини яна бир бор ҳимоя қилади. Унинг рақиби яна бир мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган япониялик боксчи Дзюнто Накатани бўлади.
Бу Иноуэ учун олтинчи мутлақ чемпионлик ҳимояси бўлади. Накатани эса ушбу вазн тоифасида бор-йўғи иккинчи жангни ўтказади. Ҳар икки япониялик ҳам сўнгги бор 27 декабрь куни Саудия Арабистонидаги бокс оқшомида рингга кўтарилганди. Иноуэ ҳакамларнинг якдил қарори билан Алан Пикассодан, Накатани эса Себастян Эрнандесдан устун келганди.
Иноуэ тўртта вазн тоифасида жаҳон чемпиони, The Ring журналининг pound-for-pound рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Накатани эса учта дивизионда чемпион бўлган ва вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши боксчилар рўйхатида еттинчи поғонани банд этган.

Фикрлар