UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 11:38Ислам Махачев жанг қилиши кутилаётган UFC 336 турнири расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

21 апр 08:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Наоя Иноуэнинг навбатдаги жанги бўйича музокара бошланди

Биринчи ярим енгил вазн тоифасидаги мутлақ жаҳон чемпиони (55,3 кг) Наоя Иноуэни ким мағлуб эта олади?

Япониялик "монстр"нинг жамоаси биринчи енгил вазн (52,2 кг) тоифасида WBC, WBA ва WBO йўналишлари чемпиони Жесси Родригес билан жанг бўйича дастлабки музокараларни олиб борди.

Промоутер Эдди Хирннинг айтишича, гап зудлик билан учрашув ҳақида кетмаяпти, чунки ҳозирда боксчиларни иккита вазн тоифаси ажратиб туради ва уларнинг ҳар бирида жанглар режалаштирилган: Иноуэ май ойи бошида Дзюнто Накатанига қарши жангда чемпионлик унвонини ҳимоя қилади, Родригес эса июнь ойида энг енгил вазн тоифасига кўтарилиб, WBA чемпиони Антонио Варгас билан учрашиши керак.

"Менимча, бу жанг муқаррар, - деди Хирн. - У Варгас билан жангдан сўнг дарҳол бўлиб ўтади деб ўйламайман, лекин бу кейинги икки-учта жангда содир бўлиши мумкин. Бу, эҳтимол, боксдаги энг муҳим жанглардан биридир. Бу фикр Родригесга ҳам ёқади.

Хирннинг сўзларига кўра, ушбу жангни ташкил этишда Саудия Арабистони Кўнгилочар ишлар бош бошқармаси раиси Турки Ал аш-Шайх ҳам иштирок этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг