UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

07 мар 07:04
Янгиликлар

Футбол

“Наполи” Гаттузо билан шартномани узайтирмоқчи

“Наполи” президенти Аурелио Де Лаурентис жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузо билан учрашди.

Италиялик журналист Жанлука Ди Мариционинг хабар беришича, учрашув жуда яхши атмосферада кечган.  Унда “Наполи”нинг кейинги ўйинлари муҳокама қилинган. Ундан ташқари жамоа президенти ва мураббийи бир қатор футболчилар билан амалдаги шартномасини узайтириш борасида фикр алмашишган.

Жамоа президенти шунингдек, Гаттузони қўллаб-қувватлашини маълум қилган. Мураббийнинг амалдаги шартномаси жорий йилнинг июнида якунига етади. Агар “Наполи” кейинги мавсум учун ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритса, шартнома автоматик равишда яна бир йилга узайтирлиши ҳақида банд бор. 

Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамжиҳатликда ишлашдан мамнун эканликларини изҳор этишган. Кейинроқ мураббийнинг амалдаги шартномасини узайтириш борасида яна бир учрашув ўтказилиши кутилмоқда. “Наполи” айни пайтда Италия А сериясида 26 турдан кейин 39 очко тўплаб, 6-поғонада бормоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг