UZ

Сўнгги янгиликлар

09:02ЖЧ-2026. Кореяни мағлуб этган Мексика плей-офф масаласини ҳал қилди 0 08:3647 ёшли Луис Ортис икки ҳафтада икки рақибини муддатидан аввал мағлуб этди 0 08:01Илия Топурия ва Жастин Гэтжи олти ойга четлатилди 0 20:23РАСМАН! Богдан Гусковнинг UFC'даги кейинги жанги эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 19:51Каннаваро ЖЧ тарихига кирди 0 19:05Эртага 9 нафар боксчимиз Хитойдаги жаҳон кубогида жанг қилади 0 18:35Конор Макгрегор: "UFC'да қолишимга умид қиламан" 0 17:24Беҳруз Каримов Луис Диасни зарарсизлантириш, узоқ масофадан зарба ва бошқа масалалар ҳақида 0 16:48Перейра Ган билан жанг учун апелляция беришдан воз кечди. У реванш истамоқда 0 15:21"Шара Буллет ҳеч қачон UFC чемпиони бўлмайди" - Царукян 0 14:39Алекс Перейра навбатдаги жангини қачон ўтказмоқчи эканини айтди 0 13:13Колумбия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши учрашувдан сўнг нималар деди? 0 12:36UFC 330 турнири учун иккинчи чемпионлик жанги эълон қилинди 0 11:17Жаҳон кубоги. Феруза Казакова Хитойдаги юришини муваффақиятли бошлади 0 10:44Алекс Перейра оғир вазнда қоладими? Унинг ўзи жавоб берди 0

21 мар 07:42
Янгиликлар

Теннис

Наврўз куни туғилган ва илк WTA совринини Тошкентда қўлга киритган Каролина хоним! ФОТОМАҚОЛА

Теглар :  ТеннисПлишкова
Бугун, 21 март санасида чехиялик теннис маликаси Каролина Плишкованинг туғилган куни.

Каролина Плишкова - 1992 йилнинг 21 март куни Чехиянинг Лоуни шаҳрида дунёга келган. Плишкова тўрт ёшидан теннис билан шуғулланиб келади. Профессионал фаолиятини 2009 йилда бошлаган. 

Фаолияти давомида 16 та WТА турнирларининг яккалик баҳсларида чемпион бўлган. Жуфтлик баҳсларида эса 5 бор чемпионлик шохсупасига кўтарилган. Муваффақиятли иштироки эвазига 19 миллион 997 минг 689 АҚШ доллари ишлаб топган. 

"Катта Дубулға" мусобақалардаги энг яхши натижасига 2016 йилги US Openда эришган. Ўшанда у финалга қадар етиб борган ва Анжелик Керберга имкониятни бой бериб қўйганди. 

2017 йилнинг 14 августида WТА рейтингида биринчи ўринга кўтарилган ва олти ҳафта давомида етакчилик қилган. Ҳозирда чехиялик теннис маликаси WТА рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, чехиялик теннисчи илк WTA совринини Тошкентда қўлга киритди. Плишкова 2016 йилги "Tashkent Open" турнирида бош мукофот соҳибасига айланганди. У бир соату 46 дақиқа давом этган финал учрашувида япониялик Нао Хибинони 6:3, 2:6, 6:3 ҳисобида мағлуб этган эди. 

Теннисчи бўш вақтларида балиқ овини, кино кўришни, китоб ўқишни ва мусиқа эшитишни яхши кўради. 

Шунингдек, Каролинанинг эгизак синглиси ҳам бор. У ҳам профессионал теннисчи. Кристина Плишкова ҳозирда WТА рейтингида 92-ўринда бормоқда.

Қўшалоқ байрам муборак, Каролина хоним!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг