UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25«Ливерпуль» Салоҳ ва ван Дейкдан кейин яна уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи 0 16:02Царукян Махачев нима учун Топурия билан жанг қилмоқчи эмаслигини аниқ тушунтирди 0 15:39Формула-1. Саудия Арабистони Гран-присидан кейин жамоалар рейтинги қай ҳолатда? 0 15:19Дю Плесси Чимаевнинг танқидига жавоб берди 0 14:58Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе БААда! (ФОТО) 0 14:39Пэдди Пимблетт кейинги жангини қачон ўтказмоқчи эканлигини айтди 0 14:23Президент Шавкат Мирзиёев хоккейчи ва енгил атлетикачиларимизни муваффақиятли иштирок билан табриклади 0 14:10Ўзбекистон хоккей терма жамоаси дарвозабони Жаҳон чемпионатида энг яхши бўлди 0 13:45Дэн Иге ва Патрисио Фрейре беллашуви UFC 317 турнирида ўтказилиши мумкин 0 13:22"Реал" — йилнинг энг яхши жамоаси 0 13:00Бивол Усик билан эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 12:38Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи ўтказилади 0 12:16Шакур Стивенсон Matchroom Boxing билан ҳамкорликни узди 0 11:51Агар "Реал" "Барселона"га мағлуб бўлса, кейинги баҳсда жамоани бошқа мураббий бошқаради 0 11:25Ёш боксчиларимиз Беларусдаги халқаро турнирда қатнашади 0

08 июн 20:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Назаримда, мен миллиардга яқинлашяпман" - Конор UFC'даги фаолиятидан қанча пул ишлаб топган?

Рекордчи!

Конор Макгрегор қайтмоқда – у 30 июнга ўтар кечаси UFC 303 турнирининг асосий баҳсида Майкл Чендлерга қарши жанг ўтказади. Турнир учун чипталар сотувидан тушган даромад аллақачон рекорд даражада - 20 миллион доллардан ошиб кетган, аммо бу ажабланарли эмас.


Макгрегор промоушен тарихидаги энг муваффақиятли жангчи бўлиб қолмоқда - бошқа ҳеч ким бунчалик кўп пул топмаган

Конор базани 12 минг доллар билан бошлаган, аммо учта жангдан сўнг у UFC чемпионларидан кўпроқ даромад олган.

Макгрегорнинг UFC'даги биринчи жанги 2013 йилда бўлиб ўтган. Маркус Бримеж устидан муддатидан олдин қозонилган ғалаба унга 84 минг доллар олиб келганди. Янги бошлаганлар учун бу жуда катта пул, ҳаттоки, ҳозир ҳам. Афтидан, ўшанда ҳам раҳбариятнинг Макгрегорга муносабати бошқачароқдек кўринади, аммо бу жангда ундай бўлмаган - шартномада атиги 12 минг доллар кафолатланган эди. Қолгани ғалаба ва нокаут учун бонуслар.

Иккинчи жанг, кутилганидек, Макгрегорга камроқ даромад олиб келди. Макс Холлоуэй билан учрашув учун у 24 минг доллар олди - бу суммага ғалаба учун бонус ҳам киради. Ҳамкорлик шартлари Конор Диего Брандаони нокаутга учратган навбатдаги жангдан кейингина ўзгарди. Кафолатланган гонорар 75 минг долларгача кўтарилди.

Кейинги иккита муддатидан олдин эришилган ғалабанинг ҳар бири учун Конор 200 минг доллардан кўпроқ пул олди. Лекин у жудда кўп миқдордаги гонорарини илк бор рақамли турниринг асосий иштирокчиси бўлганида ишлаб олди. UFC монополиясига қарши даъвони кўриб чиқиш чоғида эълон қилинган ҳужжатларга кўра, Чед Мендес устидан қозонилган ғалаба Конорга 3,2 миллион доллар даромад олиб келган. Ярим енгил вазн тоифасида Жозе Альдога қарши камар учун тўқнашув унга 4,5 миллион доллар даромад келтирган.

Нейт Диаз билан иккита жанг янги вазн тоифасида бўлиб ўтди, шунингдек, чемпионлик мақомига эга эмас эди. Шунга қарамай, Макгрегорнинг гонорарлари фақатгина ошди. У биринчи жанги учун 5,5 миллион доллар олган, реванш жанги эса яна 5,6 миллион доллар даромад келтирган.

Шундан кейин енгил вазн тоифасидаги дебюти бўлди - Конор 6,8 миллион доллар ишлаб топди ва Эдди Альваресдан чемпионлик камарини олди, Макгрегор ўзининг мегаюлдуз мақомини мустаҳкамлаб, Флойд Мейвезерга қарши чиқди - ва қисқа фурсатда ўз фаолиятидаги энг катта чекни олди.


«Менимча, миллиардга яқинлашяпман!» Боксдаги жангидан кейин Конорнинг нархи ошди - у энг бой спортчилар рўйхатида

Конор ва Флойд ўртасидаги бокс жанги катта шов-шувга сабаб бўлди ва тўрт миллиондан ортиқ пулли  трансляция(PPV)ларни сотди. 85 миллион долларлик рекорд даражадаги гонорар эвазига Макгрегор биринчи марта Forbes рейтингида дунёдаги энг кўп маош олувчи спортчилар бешлигига кирди - биринчи ўринда, албатта, Мейвезер.

UFC Конорни октагонга қайтишга мажбур қилиш учун у билан ҳамкорликка ёндашувини жиддий ўзгартиришга мажбур бўлди - Хабиб Нурмагомедов билан жанг унга 50 миллион доллар даромад келтирди. Мағлубият Макгрегорни фаолиятида бир ярим йил танаффус қилишга мажбур қилди. Кейинроқ у Дональд Серронни нокаутга учратиб, 30 миллион доллар ишлади. Дастин Порье билан қилган икки жангида мағлуб бўлганига қарамай 55 миллион доллар гоноорар олди, аммо Макгрегор ўшандан бери  жанг қилмади.

Жанг қилиш унинг ягона даромад манбаи бўлиб қолмади. Реклама ва ҳомийлик шартномалари Конорга ҳар йили ўн миллионлаб доллар даромад келтиради - у дунёнинг энг йирик брендлари, жумладан Beats by Dre, Reebok, Monster Energy ва Burger King билан ҳамкорлик қилган. Макгрегорнинг шахсий бизнеси ҳам бор – у Дублин марказидаги паб эгаси.

2021 йилда Конор ўзининг виски ишлаб чиқарувчи компаниясининг назорат акцияларини сотди - битим 130 миллион долларга баҳоланган эди, ўтган йили Макгрегор Sportico'нинг барча даврларнинг энг бой спортчилари рўйхатига киритилган - унинг умумий даромади 555 миллион доллар дея тахмин қилинмоқда. Бироқ Конорнинг ўзи унинг бойлиги бу кўрсаткичдан ошиб кетганига ишонтирмоқда: «Ҳаммасини ўзим ҳисоблаб чиқишим керак. Назаримда, мен миллиардга яқинлашяпман!».

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг