UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 17:20Ўзбекистон - Ҳиндистон ва бошқа ўйинлар. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-тур ўйинлари ўтказилмоқда (LIVE) 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

06 апр 23:21
Янгиликлар

Қизиқарли!, Баскетбол

NBA плей-оффи ЛеБрон ва "Лейкерс"сиз ўтади. Чемпионликни қўлга киритишни хоҳлаган жамоа ҳатто плей-оффга ҳам чиқа олмади

NBA плей-офф босқичи лиганинг супер юлдузи ЛеБрон Жеймссиз ўтади.

ЛеБрон Жеймссиз "Лос-Анжелес Лейкерс" "Финикс"га ютқазди ва жамоа NBA плей-оффида ўйнаш имкониятини бутунлай йўқотди.

Ўз тарихида 75-бор ўтказилаётган NBA мунтазам чемпионати якунланишига оз вақт қолди. Жамоаларда атиги учтадан ўйин бор. Ушбу 3 тур якунлангач иккала конференцияда ҳам мавсумнинг ҳал қилувчи босқичида иштирок этадиган жамоалар номи маълум бўлади. Бу йил эса, афсуски, "Лос-Анжелес Лейкерс" плей-оффда қатнашчилар рўйхатида бўлмайди. Жамоа бугун кетма-кет еттинчи мағлубиятини қабул қилиб олди ва ҳатто плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. Аммо мавсум бошида Рассел Уэстбрук жамоага келиб қўшилганидан сўнг калифорнияликлар чемпионлик учун асосий даъвогар дея қаралган эди. Бу жуда ёмон ҳазилга ўхшайди.

Ҳозирда Фрэнк Вогель шогирдларида 31 та ғалаба (39,2%) ва 48 та мағлубият бор. Бу натижа билан улар Ғарбий конференция турнир жадвалининг 11-поғонасида бормоқда. 10-ўриндаги "Сан-Антонио"да эса 34 та ғалаба (43%) ва 45 та мағлубият бор. Назарий жиҳатдан ҳар икки жамоа ҳам мавсумни бир хил – 34-48 натижа билан якунлаши мумкин. Ўзаро учрашувларда эса дуранг (2:2). Аммо ҳозир "Спёрс" жамоаси Ғарбий конференция жамоалари билан ўйинларда анча яхши натижа кўрсатишди (24-25 ва Лейкерсга қарши 16-33), шунинг учун "Лейкерс" уларга етиб ололмайди.

Плей-оффга чиқиш учун "Лейкерс" бугун "Финикс"га қарши учрашувда ғалаба қозониши ва "Сан-Антонио"ни "Денвер"га ютқазишига умид қилиши керак эди. Аммо бунинг акси бўлди. "Лос-Анжелес" ўз уйида 110:121 ҳисобида мағлуб бўлди, Грег Попович шогирдлари эса йирик ҳисобда ғалаба қозонишди – 116:97.

"Санз" аллақачон Ғарбий конференция турнир жадвалида биринчи ўринни қўлга киритган. Бугун улар мунтазам чемпионатдаги 63-ғалабасини тантана қилди ва клуб рекордини ўрнатишди.

"Лейкерс"нинг ҳозирги "Финикс"ни мағлуб этиш имконияти унчалик юқори эмас эди ва ЛеБрон Жеймс ҳам тўпиғидаги муаммолар туфайли учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Аммо бугун, жароҳат билан ўйнаган Энтони Дэвис ва бир ярим ойни ўтказиб юборган Расселл Уэстбрук ажойиб ўйин намойиш этди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида "Санз" жиддий қийинчиликларга дуч келди. "Лейкерс"ни ҳам рақибга қараганда анча ишончли кўринди дея олмаймиз, лекин улар ўйин бошида аниқроқ, самаралироқ ўйин намойиш этишди. Ва улар ҳатто биринчи чоракни (31:28) ғалаба билан якунлашга муваффақ бўлишди. Шунингдек, иккинчи бўлим ўрталаригача бироз устунлик билан олдинда ҳам боришди. Тўғри, кейинроқ Крис Пол ўйинга фаол қўшилгач, "Финикс" навбатдаги бўлимда 8:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишга муваффақ бўлди. Жамоалар катта танаффусга 58:63 ҳисобида йўл олишди. 

Аммо танаффусдан сўнг ўйин тўлиқ "Финикс" томонидан назорат қилинди. Ҳисобдаги фарқ ҳатто, 26 очкога етди. Фақатгина якунда, "Финикс" ўйинни эркин қўйиб юборганида, "Лейкерс" орадаги фарқни 19 очкодан 11 очкога қисқартиришга муваффақ бўлди. Лекин бу албатта, жамоани мағлубиятдан қутқариб қололмади. Бу мағлубият "Лейкерс"ни NBA плей-оффидан маҳрум қилди. 

Девин Букер 32 очко, 7 рибанд ва 4 самарали узатма билан "Финикс"нинг энг яхши ўйинчиси бўлди. "Лейкерс"да 28 очко билан Расселл Уэстбрук ажралиб турди. Расселл фаолиятида илк бор плей-оффни ўтказиб юборади. Бу ЛеБрон билан уч марта содир бўлган: у 2003/2004, 2004/2005 ва 2018/2019 йилги мавсумда ҳам ҳал қилувчи босқичга чиқа олмаган.

Бу, албатта, жамоа кутган натижа эмас. Фрэнк Вогель ҳар бир ўйиндан сўнг жамоасини қўлидан келганича оқлади, аммо, афсуски, у жамоа нима сабабдан плей-оффсиз қолганини тушунтириб беролмади. 

"Биз муваффақиятсизликка учрадик. Бугун ҳам. Айтишим мумкинки, бу жадаллик етишмагани туфайли эмас. Ҳаммамиз ҳаракат қилдик. Йигитларим охиригача курашишди. Аммо улар шунчаки мавсумни муваффақиятсиз якунладилар",- деди мураббий.

Аммо Энтони Дэвис асосий сабаб нимадалигини айтди:

“Мақсадимиз чемпионликни қўлга киритиш эди. Бизда ҳамма нарса бор деб ўйлайман, аммо жароҳатлар бунга халақит берди. Мен, ЛеБрон, Русселл - биз ажойиб ўйинчилармиз, агар майдонда бирга кўпроқ вақт ўтказганимизда буни янада яхши исботлаб беролардик. Лекин биз буни уддалай олмадик. Шунинг учун, учта энг яхши ўйинчи майдонда етарлича вақт ўйнамаса, чемпионлик учун курашиш қийин. Афсуски, биз ҳисоб-китоб қилишимиз ва мавсум ва ёзнинг қолган қисмида энди нима бўлишини тушунишимиз керак".

Дэвиснинг ўзи лигадаги энг травматик ўйинчилардан бири ва бу узоқ вақтдан бери маълум. Шунингдек, Уэстбрук, Эй Ди ва Леброн билан бирга "Катта учлик"га кириши даргумон эди. Мавсумдан ташқари, "Лейкерс"нинг жорий рўйхатини шакллантириш пайтида муҳокама қилинган барча муаммолар мунтазам чемпионатда содир бўлди. Жамоа чемпионлик учун асосий давогарлардан бири деб қаралишига қарамай, бунга ишониш қийин эди. 

"Лейкерс" учун муваффақиятсиз ўтган мавсум қўрқинчли бир тушдек ўтиб кетишини тилаб, жамоа кейинги мавсумга ҳар доимгиданда кучли бўлиб қайтишига умид қиламиз. 


championat.com сайти асосида Хуршида Абдикулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг