UZ

Сўнгги янгиликлар

21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0 14:45Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди 0 14:28Конор Макгрегор: "Ҳатто ҳаракат қилмасдан ҳам ҳаммадан устунман!" 0 13:57Хамзат Чимаев бир ўлиб тирилган яккакураш устасига қарши жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:26UFC 335: Оливейра — Лопез турнири учун расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 12:55Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди 0 12:24Бектемирга "хўп" деган Мунгиа Зонга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди 0 11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0

08 май 10:24
Янгиликлар

Дзюдо

Нега пойтахтдан терма жамоага номзод дзюдочилар йўқ? Шаҳар дзюдосига масъул мутахассис билан суҳбат

Юртимизда дзюдога қаратилаётган эътибор мавзусида туркум суҳбат ва таҳлилий мақолаларни бериб келаётган эдик.

Бугун Тошкент шаҳар дзюдо федерацияси фаолияти доирасида ушбу мавзуга тўхталамиз. Суҳбатдошимиз Тошкент шаҳар дзюдо федерацияси бош котиби Жаҳонгир Тошпўлатов.   

- Жаҳонгир, Тошкент шаҳар дзюдо федерациясининг бугунги кундаги фаолияти қониқарли даражадами? Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан пойтахтда дзюдони янада оммалаштириш бўйича топширилган вазифалар бажариляптими? 

- Ҳозирда федерациямиз карантин ҳолатида. Лекин бу ҳолат бизнинг таътилда хордиқ чиқараётганимизни англатмайди. Мураббийларимиз ўз шогирдлари билан онлайн тизимда машғулотларни давом эттиришяпти. Улар фақат турли усулларни ўргатиш билан чекланишмаяпти. Аксинча, бунга қўшимча тарзда спортчиларнинг руҳиятини кўтариш бўйича доимий равишда мулоқот олиб боришмоқда. Профессионал, ўз ишини яхши кўрадиган мураббий айнан шундай бўлиши керак. Энди карантингача бўлган давр ҳақида гап кетганда шуни айтишим керак-ки, Тошкент шаҳар дзюдо федерацияси тўлиқ куч билан, режа асосида фаолиятини давом эттирган. Ҳар ҳафта турли ёш тоифасида мусобақалар, БЎСМларда машғулотлар, мураббийлар учун эса семинарлар ўтказилган. Бизнинг вазифамиз пойтахтда дзюдони ривожлантириш билан бирга, унинг оммавийлигини кенг аҳоли қатлами орасида таъминлашдан ҳам иборат. 

- Тошкент шаҳрида ўсмирлар, ёшлар, катталар ва ҳаваскорлар ўртасида бир йилда нечта мусобақа ўтказилади? Бу сон етарлими?

- Юқорида айтганимдек, шаҳримизда деярли ҳар ҳафта турли даражадаги мусобақалар ўтказилади. Тан олиш керак, уларнинг ҳаммаси ҳам катта нуфузга эмас. Фикримча, баланс бўлиши керак. Ҳар бир Республика даражасидаги мусобақа олдидан биз саралаш турнирини ўтказамиз. Бундан ташқари, турли ёш тоифалари учун Тошкент шаҳар кубоги мусобақаси ташкил этилади. Бу турнирларда 300 нафардан зиёд дзюдочилар иштирок этади. Шунингдек, йил давомида қўшни давлат дзюдочилари иштирокида халқаро турнирлар ҳам ўтказилади. Кейин пойтахтда фаолият юритаётган клублар ҳам мунтазам равишда ўз очиқ турнирларини ўтказиб келишяпти.   

- Тошкент шаҳрида мураббийлар ва ҳакамлар масаласи қандай йўлга қўйилган? Уларнинг маҳоратини ошириб бориш учун семинарлар ўтказиляптими?

- Дарҳақиқат, бу даражада кўп ўтказиладиган мусобақалар учун малакали ҳакамлар керак бўлади. Бизда катта мураббий ва бош ҳакам бор. Улар томонидан мураббий ва ҳакамлар учун ҳар бир мусобақа олдидан семинарлар уюштирилади. Аксарият ҳолларда мураббий ва ҳакамлар учун қўшма семинарлар ўтказилади. Қоидаларни ҳамма билиши шарт. 

- Катталар терма жамоасида пойтахтдан дзюдочилар йўқ. Буни қандай изоҳлаш мумкин? 

- Пойтахтда спорт алоҳида аҳамият касб этади. Буни нафақат дзюдода, балки бошқа спорт турлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Бир нарсага эътибор қаратиш керак, Тошкент пойтахт бўлгани учун бу ерда спортдан ташқари таълим олиш, яхши касб эгаси бўлиш, сердаромад ишга жойлашиш учун интилиш кучли. Бу жараёнда табиий рақобат юзага келади. Спорт ва касб манфаатлари тўқнаш келганда ёшлар кўпроқ иккинчисини танлашяпти. Ҳа, катталар терма жамоасида дзюдочиларимиз йўқ. Лекин кичик ёшдаги терма жамоаларга номзод етказиб бериш бўйича ишларимиз бирмунча яхши. Фикримни натижалар ҳам тасдиқлайди. Аммо, юқорида айтганимдек, катта ёш тоифасига етганда улар ўзларини касб ёки ишга уришяпти. Очиқ айтганда, мен айтган рақобат сабабида спорт билан профессионал шуғулланиш учун кам вақт қоляпти. 

- Юзага келган пандемиядаги карантин ҳолати ўйлаш, фикрлаш, хулоса чиқариш ва янги режаларни тузиш учун яхшигина имконият. Бу имкониятдан қай даражада фойдаланяпсизлар?

- Биринчидан шуни айтишим керак-ки, дзюдо яккама-якка кураш спорт тури ҳисобланади. Спортчи ҳамиша машғулот ва мусобақа чоғида рақиб билан "контакт"да, яъни юзма-юз бўлади. Шу ҳолатни инобатга олган ҳолда биринчи галда дзюдочиларнинг хавфсизлигини таъминлашимиз керак. Карантиндан кейин ҳам гигиенага эътиборни кучайтирамиз. Мавжуд спорт заллари антицептик воситалар билан таъминланади. Бу борада мураббийлар билан ишлаяпмиз. Иккинчидан, биз карантин даврида спортчилар билан масофадан ишлашни ўргандик, ўзлаштириб олдик. Ва сиз айтгандек, шу пайтгача бўлган натижаларимиздан тегишли хулосалар чиқариб, янги иш режаларини тузиб олдик. 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг