UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

22 май 18:39
Янгиликлар

Таэквондо

Нигора Турсунқулова: "Токиога катта жамоа бўлиб бориш насиб қилсин!"

Ўзбекистонлик таэквондочи Нигора Турсунқулова Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтган осиёлик спортчилар учун лицензион турнирда финалга чиқди ва Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди.

Кетма-кет иккинчи бор олимпия ўйинларида қатнашадиган Турсунқулова Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизматига интервью берди. 

"Олимпиадага йўлланма олганимдан жуда ҳам хурсандман! Нафақат ўзим учун, балки Улуғбек Рашитов учун ҳам икки карра хурсанд бўлдим. Юзимиз ёруғ бўлгани учун яратгандан миннатдорман. 

Ушбу лицензияларни қўлга киритишда бизга ёрдам берган раҳбариятимизга, мураббийларимизга ва ота-оналаримизга минг раҳмат. Бугун жанглардан олдин Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов Иорданияга етиб келдилар ва залнинг ўзида бизни қўллаб-қувватлаб турдилар. Бу бизга албатта қўшимча куч берди. 

Бугун даянга чиқадиган Светлана Осиповага ҳам омад тилайман. Ундан кейин уч нафра паратаэквондочиларимиз ҳам лицензион мусобақада иштирок этишади. Уларга ҳам максимал равишда лицензияларни қўлга киритишларини тилаб қоламан. Токиодаги Олимпиадага катта жамоа бўлиб бирга бориш насиб қилсин!", - дейди Токио-2020 лицензианти Нигора Турсунқулова.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг