UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

27 окт 10:10
Янгиликлар

Формула-1

Норрис Мексика Гран-приси ғолиби! Афсонавий Хэмилтоннинг даври ўтдими?

Мексика пойтахти Мехико шаҳрида Формула-1 мавсумининг ҳисоб бўйича роппа-роса 20-пойгаси бўлиб ўтди.

Ака-ука Родригеслар номидаги автодромда кечган пойгада Буюк Британиянинг "Макларен" жамоаси аъзоси Ландо Норрис энг яхши натижа билан чемпионликни қўлга киритди. "Феррари" пилоти монегасклик Шарль Леклер иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, кучли учликка тўрт карра Формула-1 чемпиони, "Ред Булл" вакили нидерландиялик Макс Ферстаппен якун ясади.

Бу McLaren пилоти Ландо Норриснинг мавсумдаги олтинчи ғалабаси бўлди. Айнан Мексикадаги муваффақиятли иштирок эвазига у чемпионатнинг умумий босқич пешқадамига ҳам айланиб олди. Бунга унинг жамоадоши Оскар Пиастрининг Мехико трассасида омадсиз қатнашгани ҳам ёрдам бериб юборди. Афсонавий Льюис Хэмилтон («Феррари») 8-ўрин билан кифояланди. 

"Формула 1" мавсумининг навбатдаги 21-босқичи икки ҳафтадан сўнг, 7-9 ноябрь кунлари Бразилиядаги Интерлагос автодромида бўлиб ўтади. 

Формула-1 2025. 20-босқич, Мехико, Мексика

Мексика Гран-приси. Пойга (71 айлана, 305.354 км)

1. Ландо Норрис («Макларен») — 71 айлана.

2. Шарль Леклер («Феррари») +30.324.

3. Макс Ферстаппен («Ред Булл») +31.049.

4. Оливер Берман («Хаас») +40.955.

5. Оскар Пиастри («Макларен») +42.065.

6. Андреа Кими Антонелли («Мерседес») +47.837.

7. Жорж Расселл («Мерседес») +50.287.

8. Льюис Хэмилтон («Феррари») +56.446.

9. Эстебан Окон («Хаас») +1:15.464.

10. Габриэл Бортолето («Кик-Заубер») +1:16.863.

11. Юки Цунода («Ред Булл») +1 жарима айланаси.

12. Алекс Албон («Уильямс») +1 айлана.

13. Исак Хаджар («Рейсинг Буллз») +1 айлана.

14. Лэнс Стролл («Астон Мартин») +1 айлана.

15. Пьер Гасли («Альпин») +1 айлана.

16. Франко Колапинто («Альпин») +1 айлана.

17. Карлос Сайнс («Уильямс») — 68-айланада сафдан чиқди.

18. Фернандо Алонсо («Астон Мартин») — 35-айланада сафдан чиқди.

19. Нико Хюлькенберг («Кик-Заубер») — 26-айланада сафдан чиқди.

20. Лиам Лоусон («Рейсинг Буллз») — 6-айланадаёқ сафдан чиқди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг