UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

05 сен 07:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурмагомедовнинг UFC`даги эҳтимолий олти хонали гонорари маълум қилинди

Июль ойида PFL`нинг енгил вазнидаги чемпиони Усман Нурмагомедов ташкилот билан амалдаги шартномаси бўйича сўнгги жангини ўтказди ва эркин агентга айланди.

Агар Усман дунёнинг энг кучли лигаси билан шартнома имзоласа, у ҳар бир жанг учун тахминан уч-тўрт миллион доллар олиши мумкин, деб ҳисоблайди UFC`нинг собиқ икки вазн тоифасидаги чемпиони Генри Сехудо.

"Усман Нурмагомедовнинг UFC билан келишуви ҳар бир жанг учун уч-тўрт миллион доллар атрофида бўлади. Мен адашяпманми? У яқиндагина икки миллиондан воз кечди", – деди америкалик жангчи Камару Усман билан биргаликдаги подкастда.

"Адашмаяпсан. Менимча, сен ҳақиқатга яқин баҳо беряпсан, чунки очиғини айтганда – UFC буни ўзига эп кўра олади ва унга шунча пул тўлай олади, чунки улар бу маблағни қайтариб олишади. Улар бу йигитдан Россияга яқин бўлган барча ҳудудларда, Қатарда, Абу-Дабида фойдаланишлари мумкин ва улар бу пулларни ишлаб топишади", – дея қўшимча қилди Усман.

Маълумотларга кўра, PFL лигасида мағлубият нималигини билмаган россиялик аралаш яккакураш устаси ҳар бир жанги учун бир миллион доллар олган ва ташкилотнинг икки баробар кўп маблағ эвазига янги шартнома имзолаш таклифини рад этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг