UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

13 янв 19:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурсултон Рўзибоевнинг жамоадоши бўлмиш Шон Брэди навбатдаги жангини жиддий рақибга қарши ўтказадиган бўлди

Жорий йилнинг 31 март куни АҚШнинг Нью-Жерси штати, Атлантик Сити шаҳрида навбатдаги UFC Fight Night турнири ўтказилади.

Мусобақадан ўрин олган навбатдаги жанг маълум бўлди.

Ташкилот президенти Дана Уайтнинг хабар беришича, мусобақа доирасида ярим ўрта вазнда америкалик аралаш якка кураш устаси Шон Брэди (16-1-0) октагонга кўтарилади. Ярим ўрта вазн рейтингида еттинчи ўринни эгаллаб турган Брэдига бу жангда бразилиялик Висенте Льюке (22-9-1) рақиблик қилади. Льюке UFC рейтингида тўққизинчи ўринни банд этиб турибди.

Маълумот ўрнида, Шон Брэди ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев ва Фирдавс Ҳасановнинг жамоадоши ҳисобланади. Улар АҚШдаги "Marquez MMA" залида биргаликда машғулот олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Шон сўнгги жангини 2023 йил декабрь ойида Келвин Гастелумга қарши ўтказиб, муддатидан олдин ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг