UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

28 окт 17:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Octagon 65 турнирида жанг қилган етти нафар ўзбекистонлик спортчидан атиги икки нафари ғалаба қозонди

Теглар :  Octagon 65
Кеча, 27 октябрь куни Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида ММА бўйича Octagon 65 турнири ўтказилди.

Мусобақа доирасида етти нафар ўзбекистонлик спортчи жанг қилди.

Ҳамюртларимиз қайд этган натижалар билан танишинг:

Ўзбекистонлик Ҳабиб Газиев (2-0) бошқа бир ҳамюртимиз Рўзимурод Йўлдошевни биринчи раундда рақиб жангни давом эттиришни истамаганидан кейин мағлуб этди;

"Muradov Legion Team" аъзоси Беҳруз Исроилов (2-1) қозоғистонлик Илзат Асиевга (4-0) биринчи раундда нокаут орқали мағлуб бўлди;

Рустам Мирзарахимов (0-1) Россия вакили Рашид Гиряевга (3-1) учинчи раундда нокаут орқали имкониятни бой берди;

Шахзодбек Жуманов (4-1) тўлиқ давом этган жангда қозоғистонлик Тимур Куанишга (5-0-1) имкониятни бой бериб, фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилди;

Ғиёсбек Махамбоев (5-5) Тожикистон спортчси Фазлиддин Мадрахимовга (13-5) биринчи раундда нокаут бўлди;

Жаҳонгир Нажмиддиновнинг (10-6-2) қозоғистонлик Еламан Жетписбай (5-1-1) билан жанги дуранг билан якунланди;

Мавлонбек Миркомиловнинг (7-2-1) Қозоғистон вакили Нуржан Акишев (16-5-1) билан титул жанги эса ғалаба  билан якунланди, бироқ Мавлонбек сариқ карточка билан жанг қилгани учун камарга эга чиқа олмади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг