UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Вирал сурат ортидаги Мерьем: Туркия волейболининг 20 ёшли гўзали бутун дунёни ўзига қаратмоқда 0 19:05Умматалиев Бивол билан машғулот ўтказмоқда (ВИДЕО) 0 18:37Алекс Перейранинг синглиси UFC билан шартнома имзолай олмади 0 18:09Тошкент мезбонлик қиладиган IBA Nomad 16 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 17:30Мареска "Ман Сити" иши ҳақида ўз фикрини билдирди 0 16:42Мағлубиятсиз одимлаётган ўзбек — Сиро Чойнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум 0 16:162027 йилги Бриллиант Лигаси тақвими эълон қилинди 0 15:39Шавкат Раҳмоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби ҳақида маълумотлар пайдо бўлди 0 15:06"Реал"да аҳвол ёмонми? Моуриньо жавоб берди 0 14:28Уайт Фьюри — Жошуа жангини UFC’нинг Оқ уйдаги турнирида эълон қилмоқчи бўлганини айтди 0 13:42Бокс. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 13:14"У ўзи нима иш қилди?" Перейра Хокитнинг чемпионлик жанги ҳақида гапирди 0 12:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 12:09Майкл Пейж: "Misfits Boxing`да UFC`даги бутун фаолиятимдагидан кўпроқ пул ишлайман" 0 11:38Икки рус жамоасини мағлуб этган "Тошкент" "Шаҳарлар жанги" мусобақасининг 4-босқич ғолиби сифатида 5 млн долларлик Суперфиналга йўл олди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

30 авг 07:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Оғир вазн келажаги сифатида эътироф этилган Мозес Итаумани чуқур нокаутга учратишди

Кеча тунда Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида Queensberry компанияси томонидан ташкил этилган профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жангида 21 ёшли британиялик Мозес Итаума хорватиялик 34 ёшли Филип Хрговичга имкониятни бой берди. Итаума жангни жуда фаол бошлади ва иккинчи раунддаёқ рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Тўртинчи раундда хорватиялик боксчи қаршилик кўрсата бошлади, бешинчи раунддан эса жанг суръати пасайиб, тенглашди ва ташаббус вақти-вақти билан Хрговичга ўта бошлади. Итаума тезлик бўйича устунликни сақлаб қолди, аниқроқ ва хавфлироқ ҳаракат қилди, рақибининг ияк қисмига бир неча бор зарба берди, бироқ уни жиддий тарзда ларзага сола олмади.

Саккизинчи раунднинг сўнгги дақиқасида Итаума узоқ давом этган ҳужумга бориб, кучини сарфлаб қўйди. Бунга бардош берган Хргович қарши ҳужумга ўтди. Тўққизинчи раунд ҳам хорватиялик боксчининг ҳужумлари билан бошланди. Итаума хавфли қарши зарбалар берди, аммо рақибини жиддий шикастлай олмади. Ушбу уч дақиқаликнинг охирига келиб, ҳолдан тойган британиялик қўлларини кўтара олмай қолди, гандираклаб, арқонларга суяниб қолди. Буни кўрган унинг секундантлари, ҳакам жангни тўхтатишга ҳозирлик кўраётган бир пайтда, рингга сочиқ ташлашди.

Расмий натижа — тўққизинчи раунднинг 2-дақиқаси 27-сониясида Филип Хргович нокаут эвазига ғалаба қозонди. Хргович оғир вазн тоифасида вакант бўлиб турган IBF камарини қўлга киритиб, Хорватия тарихидаги илк жаҳон чемпионига айланди.

"Мен ҳар бир раундда ютқазаётган эдим, рақибим мендан устунроқ бокс кўрсатаётган эди. Ғалаба қозониш учун кучни қаердан олганимни ўзим ҳам билмайман", — деди Хргович жангдан кейинги интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг