UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

13 май 21:05
Янгиликлар

Гимнастика

Оксана Чусовитина граффити ўзгарганига муносабат билдирди

Хабар берганимиздек, Оксана Чусовитинанинг Тошкентдаги граффитини муаллиф рухсатисиз ўзгартириб қўйишганди.

Унда гимнастик либоснинг ўрнига юбка "кийдиришган" ва байроқни ҳам ўзгартиришганди.

Оксана Чусовитина Instagram саҳифаси орқали ушбу ҳолатга ўз муносабатини билдирди:

"Ҳурматли дўстлар ва мухлисларим! Мен сизнинг ҳар бирингизни чуқур қадрлайман ва ҳурмат қиламан ва ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватловчи сўзларингизни эшитишдан жуда хурсандман. 8-Олимпиадамда қатнашиб, Япониядан қайтиб келганимдан сўнг, Чилонзор туманидаги турар-жой биноларидан бирининг фасадида муаллифи @Inkuzart бўлган ноодатий арт-обект пайдо бўлди. Бу мен учун ҳам, чиқишларимни кузатиб борадиган барча учун ёқимли ва ажабланарли бўлди. Биламан, бу расм катта резонансга сабаб бўлди ва юртдошларимиз томонидан жуда кўп ижобий фикрлар олди. Лекин, афсуски, жамиятимизда ҳали ҳам мамлакатимизнинг турли соҳаларида, хусусан, санъат ва спортда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ислоҳотларга ёт, билимсиз, “калтафаҳм” фуқаролар ҳам учраб турибди, афтидан, бу жамоат аҳамиятига эга бўлган объектларга зарар етказиш ва бузиш, таҳқирлаш ва йўқ қилишдир. Мен расмим билан қилинган ишларни фақат вандализм деб аташим мумкин. Шаҳар ҳокимияти менинг гимнастик кийимимга юбка қўшилган расмнинг бузилган жойларини тузатишга қарор қилди. Шахсан менга Тошкент шаҳар ҳокимлигидан қўнғироқ қилишди ва бўлган воқеани айтишди. Бундай эътибор учун жуда миннатдорман. Мен эса бепарво фуқароларга ўз-ўзини баркамол ривожлантиришга интилишларини, кўпроқ мумтоз ва илмий адабиётларни ўқишларини, спорт билан шуғулланишларини ва маънавий жиҳатдан юксалишларини тилайман",-дея пост қолдирди Чусовитина.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг