UZ

Сўнгги янгиликлар

22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0 14:09Ўзбекистон делегациясининг IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечта спорт турида неча нафар спортчи билан қатнашиши тасдиқланди 0

16 окт 10:09
Янгиликлар

Гимнастика

Оксана Чусовитина: “Мақсадим – олимпиада чемпионлиги!”

Германиянинг Штутгарт шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.

Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди ва бирйўла икки атлетимиз келгуси йил Япониянинг Токио шаҳри мезбонлик қиладиган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишди.

Гарчи вакилларимиз дунё биринчилигида совриндорлар қаторидан жой олишолмаган бўлса-да, олимпиада ўйинларига лицензия берувчи ўринлардан жой ола билишди.

Бугун эрта тонгда ҳамюртларимиз Ўзбекистонга қайтиб келдилар ва уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон гимнастикафедерацияси ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳодимлари томонидан кутиб олинди.

“Гарчи мусобақада ғолиб бўла олмаган бўлсамда, ўз натижамдан ҳурсанд бўлдим. Чунки мен Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритдим. Менинг асосий мақсадим Токиода бўлиб ўтадиган Олимпияда ўйинларида ғолиб бўлиш” – дейди Оксана Чусовитина.

Шу тариқа ўз номини тарих зарварақларига битган Оксана фаолиятида саккизинчи бор Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

Бу эса ўзбек ва жаҳон спорти тарихи учун улкан муваффақият демакдир. Регламентга кўра, ҳамюртларимиз келаси йил Токио Олимпиадасида ўзлари истаган йўналишда иштирок этишлари мумкин.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг