UZ

Сўнгги янгиликлар

17:59"Ортга чекинмайман, тик туриб жанг қиламан" — Моралес Пратес билан жанг ҳақида 0 17:28Жаҳон чемпионати U-17. Ўзбекистон — Испания ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум 0 16:57Арман Царукяннинг Генри Сехудо бўйича "талаби" қондирилди + ФОТО 0 16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0

03 окт 17:44
Янгиликлар

Гимнастика

Оксана Чусовитина: "Мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат"

Хабарингиз бор, ўзбек спорти афсонаси Оксана Чусовитина Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубогида барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медаль соҳибасига айланганди.

Бугун 43 ёшли спортчимиз Ўзбекистонга қайтиб келди. 2020 йилги Олимпия ўйинлари учун рейтинг очколари йиғишни бошлаб юборган Чусовитина мусобақа давомида ўзини қўллаб-қувватлаб турган барчага ўз миннатдорчилигини билдирди.

"Барчаси ажойиб бўлди. Мухлисларимга раҳмат. Париж бизни яхши кутиб олди. Спорт залидаги муҳит эса ажойиб эди. Рақиблар? Мен рақибларга қараб ўтирмайман ва ўз ишимни тўғри бажаришга ҳаракат қиламан. Умид қиламанки, барчаси режа бўйича давом этади. Яна бир маротаба мени қўллаб-қувватлаб турганларга миннатдорчилик билдираман", - деди Оксана Чусовитина.

Эслатиб ўтамиз, Париждаги Жаҳон кубоги Токио 2020 Олимпия ўйинлари учун рейтинг очколарини тақдим этди. Демак, Чусовитина ушбу мусобақа орқали ўзи учун қимматли бўлган рейтинг очколарини ишлаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг