UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0

13 мар 08:26
Янгиликлар

Гимнастика

Оксана Чусовитина саккизинчи Олимпиадасига германиялик мураббий билан тайёрланади

Спортчиларимизни Токио-2020 Олимпия ўйинларида тайёрлаш бўйича ҳар бир атлетимизга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада ўзбек ва жаҳон спорти афсонаси Оксана Чусовитинанинг ҳам Олимпиадага муносиб тайёрланиши муҳимдир. Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида спортчимизни Токио Олимпиадасига индивидуал тайёргарлик кўриши масалалари муҳокама қилинди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Ўзбекистон гимнастика федерацияси раиси вазифасини бажарувчи Руслан Мустаев, Токио-2020 лицензиати Оксана Чусовитина ва у билан ҳамкорликда ишлаши кутилаётган германиялик мутахассис Дитер Кох иштирок этишди. 

Тадбирда МОҚ раиси Токио Олимпиадасига тайёргарлик бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Токио Олимпиадасига тайёргарликка шахсан Президентимиз бош-қош бўлиб турибдилар. Ҳукуматимиз бу борадаги барча масалаларимизни ижобий ҳал қилиб берган. Катта тажрибага эга хорижлик мураббийлар билан ишлаш биз учун қизиқарли. Оксанадан умидимиз катта. Спортчимиз ўзининг сўнгги Олимпиадасини медаль билан якунлашига тилакдошмиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Дитер Кох спорт гимнастикаси бўйича улкан тажрибага эга бўлган мураббий ҳисобланади. Унинг қўл остида Германия ва Буюк Британия жамоалари турли йилларда жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинларига тайёрланган. Келишувга кўра, Кох спортчимизнинг шахсий мураббийи бўлади ва Токио Олимпиадасига Чусовитинани ўзи тайёрлайди. Келишув Олимпия ўйинлари якунига қадар амал қилади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг