UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

11 янв 18:00
Янгиликлар

Гимнастика

Оксана Чусовитина учун эсдалик совғаси

Ўзбек спорти афсонаси, Олимпия ўйинларида қатнашиш бўйича "Гиннес рекордчиси" Оксана Чусовитинага махсус китоб эсдалик совғаси сифатида топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасида бўлиб ўтган маросимда қўмита раиси Рустам Қурбоновнинг шаҳсан ўзи ушбу махсус тайёрланган китобни Оксана Чусовитинага топширди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, бундай эсдалик китоблари Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мукофот олган юртдошларимиз учун совға қилинмоқда.
"Сизларсиз мана шундай мукофот соҳибига айлана олмасдим.
Бу жуда ёқимли. Илк маротаба мана шундай ажойиб китоб нашрдан чиқарилиб, совға қилинмоқда. Бу китоб менга эсдалик бўлиб қолади. Мана шундай ажойиб совға учун миннатдорчилик билдираман.

Янги йилда барча-барчага бахт тилаб қоламан. 2018 йил ҳаммамиз учун омад олиб келсин", - деди Оксана Чусовитина.

Ўз ўрнида, биз ҳам спортчимизни мана шундай ажойиб совға эгасига айлангани билан табриклаймиз. Келажакда ундан янада кўпроқ ғалабалар кутиб қоламиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг