UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0

10 июн 11:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Олимжон Назаровнинг вазнидаги жаҳон чемпионида допинг аниқланди

Ўта енгил вазн (50,8 кг) тоифасида WBC йўналиши чемпиони Хулио Сезар Мартинес (21-3, 15 KO) допинг тестдан ўта олмади.

Мексикалик жаҳон чемпионининг қон таркибида тақиқланган модда аниқланган. Мартинес Невада штати Атлетик комиссияси томонидан четлатилган. У айнан Невада штати ҳудудида сўнгги жангини ўтказган эди. Бу Сезар учун биринчи ҳолат эмас. У 2019 йилда ҳам допинг можаросига аралашиб қоланди. Ўшанда унинг организмида кленбутерол моддаси борлиги аниқланганди.

Маълумот учун, 29 ёшли Хулио Сезар Мартинес профессионал боксда 2013 йилда дебют қилган. 2019 йилда британиялик Чарли Эдвардсга қарши чемпионлик камари учун ўтказган жанги инобатга олинмаганди. Ўша жангдан тўрт ой ўтиб, у вакант бўлиб турган WBC чемпионлик камарини қўлга киритганди. Ҳозиргача Мартинес ўз камарини олти маротаба муваффақиятли ҳимоя қилди. 

Дарвоқе, ушбу вазн тоифасида ҳамюртимиз Олимжон Назаров ўз жангларини ўтказиб келади. Чарм қўлқоп устамиз май ойи рейтингида 32-поғонадан жой олган. Назаров WBО рейтингида 4-ўринни банд этган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг