UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

18 апр 10:50
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Олимпиада чемпиони допинг тестларини ўтказиб юборгани учун 21 ойга дисквалификация қилинди

Тунислик сузувчи, Олимпия ўйинлари чемпиони Аҳмад Ҳафнауи допинг назорати тестларини бир неча марта ўтказиб юборгани учун 21 ойга мусобақалардан четлатилди.

Бу ҳақда Aquatics Integrity Unit мустақил интизом органи маълум қилди. Дисквалификация 2024 йил 11 апрелдан 2026 йил 10 январгача давом этади.

22 ёшли спортчи бир йил ичида уч марта жойлашув манзили ҳақидаги маълумотни бермаслик орқали қоидабузарлик қилган.

Ҳафнауи — Токио–2020 Олимпиадасида 400 метрга эркин сузиш йўналишида чемпион бўлган. Шунингдек, 2023 йилги жаҳон чемпионатида 800 ва 1500 метр масофаларга сузиш бўйича икки карра ғолибликка эришган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг