UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

14 дек 08:28
Янгиликлар

Шахмат

Олимпиада. Шахматчиларимиз Беларусни мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилишди

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида шахмат бўйича 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

Мазкур Олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 5 нафар шахматчимиз - Осиё чемпиони Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори Саидакбар Сайдалиев, Ситора Сапарова ҳамда Далер Воҳидов ҳимоя қиляпти.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жанубий Африка Республикаси ҳамда Аргентина терма жамоаларини мос равишда 4:0, 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этиб, эронлик шахматчилар билан дуранг (2:2) ўйнаганди.


Кеча ҳамюртларимиз Беларусь терма жамоаси шахматчиларидан 3:1 ҳисобида устун келиб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олишди. Нодирбек Ёқуббоев ва Далер Воҳидов рақибларидан устун келишди. Шамсиддин Воҳидов ва Саидакбар Сайдалиев эса дуранг қайд этишди.

Бугун шахматчиларимиз учинчи рақам остида сараланган Россия терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Тўртинчи турдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўриндаги Эронда ҳам биз каби 11,5 очко бор. Тўртта учрашувда юз фоизлик натижа кўрсатган Россия терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда.

Ўзбекистон - Беларусь 3:1

IM Ёқуббоев Нодирбек (2448) - FM Зарубицкий Вячеслав (2330) 1-0

WIM Баделка Ольга (2388) - IM Воҳидов Шамсиддин (2412) ½ - ½

Сайдалиев Саидакбар ((2362) - Иванникау Максим (2221) ½ - ½

Котау Арсений (2145) - Воҳидов Далер (2250) 0-1

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг