UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

06 июл 22:29
Янгиликлар

Енгил атлетика

Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган енгил атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди

Хабар берганимиздек, Бангкок шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ниҳоясига етди.

Эътиборлиси, ушбу нуфузли мусобақада уч нафар спортчимиз – Регина Адашбоева (босқон улоқтириш), Роксана Худоярова (учхатлаб сакраш) ва Умид Ҳасанов (босқон улоқтириш) белгиланган меъёрни бажариб, октябрь ойида Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Бугун терма жамоамиз аъзолари мусобақадаги иштирокларини якунлаб, юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси ва енгил атлетика федерацияси мутасаддилари, мураббийлар, спортчиларнинг яқинлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.

Қайд этиш лозимки, енгил атлетикачиларимизнинг лицензиялари орқали Ўзбекистон спорт делегациясининг Аргентина Олимпиадаси учун йўлланмалари сони 29тага етди. Ушбу кўрсаткич мамлакатимиз учун ўсмирлар Олимпия ўйинларидаги рекорд ҳисобланади. Бунгача Ўзбекистон делегацияси ўсмирлар Олимпиадасида кўпи билан 28 нафар спортчи билан иштирок этган. Ҳали олдинда сузиш, дзюдо ва теннис бўйича лицензиялар қўлга киритилиши эҳтимоли мавжудлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ушбу натижа янада яхшиланиши аниқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг