UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатида бир қанча россиялик спортчилар иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлишмоқда 0 18:41Асу Алмабаев Рамазон Темировга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:20ПСЖ 300 миллион долларлик янги машғулот марказини очди 0 17:58"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этади" - собиқ чемпион 0 17:34Фигерейду Ян билан жанги учун ўз тахминини айтди 0 17:07Жейк Пол нима учун Тайсон билан жанги ўзига ёқмаганини айтди 0 16:41"Манчестер Сити" Холандга янги шартнома таклиф қилмоқчи 0 16:20Шахмат ва парашахмат бўйича “ҳоким кубоги” 0 15:59Россиялик блогер Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби ҳақида: "Мешок"ларнинг камдан-кам учрайдигани рақиб қилиб олинди" 0 15:38Волейболчи талаба-қизлар ғолиблик учун беллашди 0 15:17Хакими ПСЖ билан шартномасини узайтирди 0 14:56Муҳаммад Мокаевнинг Brave CF'даги илк рақиби маълум 0 14:35Ҳасанбой Дўсматов Лос-Анжелес-2028даги иштироки ҳақида: "Бир нарса дейиш қийин" 0 14:14Қозоғистон терма жамоасининг Осиё чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 13:53Суперлига. Чемпион Фарғонада меҳмон! 0

22 июл 16:25
Янгиликлар

Футбол, Париж-2024

Олимпиадада футбол: Рекордлар ва статистика

Теглар :  Футбол
Тез кунда Париж шаҳрида 2024 йилги Олимпия ўйинларининг эркаклар ўртасидаги футбол мусобақаси старт олиши муносабати билан аввалги турнирлардаги энг яхши кўрсаткичларга эътибор қаратамиз.

105000

1968 йил Мексиканинг Мехико шаҳрида ўтказилган Олимпиаданинг бронза медали учун Японияга қарши баҳсда мезбонларни қўллаб-қувватлаш учун "Ацтека" стадионига 105 мингга яқин томошабин ташриф буюрди. Бироқ маҳаллий мухлисларнинг ҳафсаласи пир бўлди, сабаби японлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, шоҳсупага кўтарилган дастлабки Осиё жамоасига айланди.

2360

Олимпия ўйинларида ҳозирга қадар шунча гол урилган бўлиб, уларнинг энг сўнггиси Токио Олимпиадаси олтин медали учун кечган ўйинда рақиб дарвозасини бразилиялик Малкомга тегишли саналади. Мазкур рақам 2500 тага етиши учун Франциядаги мусобақа урилган голлар бўйича янги рекорд ўрнатиши керак.

135

Бир мусобақа давомида энг кўп урилган гол миқдори шунчани ташкил этади. 1952 ва 1972 йилги ўйинларда дарвозалар 135 маротаба ишғол қилинган.

98

Олимпия ўйинларида 98 га яқин хет-трик қайд этилган. Энг сўнгги требл испаниялик Рафа Мир томонидан қайд этилган бўлиб, у Токио Олимпиадасидаги Кот-д'Ивуар устидан қозонилган ғалабада учта тўп киритган.

72

1992 йил Барселона Олимпия ўйинларига мезбонлик қилгунга қадар 72 йил мобайнида ҳеч бир мезбон мамлакат олтин медални қўлга кирита олмади. Луис Энрике ва Пеп Гвардиола каби моҳир футболчиларни ўзида жамлаган Испания терма жамоаси нохуш анъанага барҳам беришга қарор қилиб, финалга қадар дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва ҳал қилувчи баҳсда Польшани 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

38

38 ёш-у 243 кунлик Райан Гиггз 2012 йилги Лондон Олимпиадасида Бирлашган Араб Амирликлари дарвозасини ишғол қилиб, мусобақа тарихида гол урган энг кекса футболчига айланди.

18

Футбол бўйича Олимпия ўйинларида урилган энг кўп гол 1908 йил содир бўлган, ўшанда Лондондаги турнирнинг ярим финалида Дания Францияни 17:1 ҳисобида мағлуб этган. Суперюлдуз ҳужумчиси Софус Нильсен голлардан ўнтасига муаллифлик қилди. Шунингдек, германиялик Готфрид Фукс ҳам 1912 йил Россия дарвозасини ўн маротаба ишғол қилган.


15

Фақатгина 15 нафар футболчи Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Анхель Ди Мария ва Лионель Месси жаҳон урушидан кейинги даврда ушбу муваффақиятга эришган ягона футболчилар саналади.

Рио Олимпиадаси доирасида Бразилия — Гондурас учрашувида Неймар 15 сонияда рақиб дарвозасига тўп киритиб, энг тезкор гол муаллифига айланди. Мазкур баҳсда мезбонлар 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва турнир якунида шоҳсупанинг энг юқорисига кўтарилди.

12

Токио-1964 Олимпиадасида олтин медал соҳиби бўлган венгриялик Ференц Бене 12 та тўп киритиб, битта мусобақада гол уриш бўйича рекорд ўрнатди. 

7

1936 йилдан 1992 йилга қадар ўтказилган мусобақаларда олтин медал фақатгина Европа мамлакатларига насиб этган бўлса-да, охирги кетма-кет етти турнирдан бери бош соврин қўҳна қитъага йўл олмади. 1996 йил Нигериянинг тарихий чемпионлиги билан бошланган серияни Токио Олимпиадасида Бразилия давом эттирди.


Бразилия шу пайтга қадар жами еттита медаль қўлга киритган ҳолда шоҳсупага энг кўп кўтарилган жамоа бўлиб турибди. Жанубий Америка мамлакатида иккита олтин, учта кумуш ва иккита бронза медали мавжуд.

5

Олтита конфедерациядан фақатгина Осиё футбол конфедерацияси мамлакатлари олтин медални қўлга киритишмаган. Буюк Британия 1900 йил ғолиб чиқди, тўрт йилдан сўнг Канада чемпионлар сафига қўшилди. 1924 йил Уругвай Жанубий Америкага олтин медал олиб қайтди. 1996 йил эса Нигерия Африканинг шоҳсупанинг энг юқорисидан ўрин олишига замин яратди. Осиёликларда эса фақатгина бронза медаллари мавжуд.


4

Югославия кетма-кет тўртта финалда қатнашган ягона мамлакат ҳисобланади. Европаликлар 1948 йил Лондон, 1952 йил Хельсинки ва 1956 йил Мельбурнда кумуш медални қўлга киритган бўлса, 1960 йилги Рим Олимпиадасида олтин медалларга эга чиқди.

2

Венгриялик Дежё Новак ва аргентиналик Хавьер Маскерано жаҳон урушидан кейин иккитадан олтин медаль қўлга киритган кам сонли футболчилардан саналади. Дежё Токио-1964 ва Мехико-1968, Хавьер эса Афина-2004 ва Пекин-2008 ўйинларида муваффақият қозонишган. 1960 йил Римда бронза медалини қўлга киритган Новак Олимпиаданинг учта медали билан мақтана оладиган ягона футболчидир.

0

Аргентина ўз дарвозасидан бирорта тўп ўтказмасдан олтин медал қўлга киритган ягона мамлакат ҳисобланади. Марсело Бьелса қўл остидаги жамоа 2004 йилги Афинадаги турнирда чемпионликка эришиб, барча спорт турларини умумлаштирганда, 52 йил деганда мамлакатига олтин медал туҳфа этди.

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг