UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

21 ноя 07:51
Янгиликлар

Дзюдо

«Олимпия ҳаракати» спартакиадаси. Қашқадарёда мусобақа якунланди

Шу кунларда Республикамиз бўйлаб «Олимпия ҳаракати» спартакиадасининг вилоят босқичи ўтказилмоқда.

Бунгача Наманган ва Хоразм вилоятида ушбу спорт мусобақаси бўлиб ўтган эди. Спартакиаданинг навбатдагиси Қашқадарё вилоятида ташкил этилди. Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилган мусобақаларда 23 ёшгача бўлган спортчилар иштирок этишди. 

Улар бокс, дзюдо, спорт курашлари, таэквондо, каратэ, енгил атлетика бўйича ўзаро кураш олиб бордилар. Мусобақада кучли учликка кира олган спортчилар диплом ва қимматбаҳо совғаларга эга бўлдилар. Ғолиблар энди декабрь ойида Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган Республика босқичида иштирок этадилар.

Пойтахтимиз Тошкентда эса «Олимпия ҳаракати» спартакиадаси ўзининг энг қизғин палласига кирган. Ҳозирча дзюдо бўйича беллашувлар ниҳоясига етди. Олдинда яна бир неча спорт турлари бўйича баҳслар кутиб турибди.

Қайд этиш лозимки, ушбу спартакиада янги номларни саралаб олиш мақсадида ташкил этилмоқда. Мусобақада ўзини кўрсата олган спортчиларда кейинчалик терма жамоа сафидан ўрин олиш имконияти пайдо бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг