UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

27 окт 16:03
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

Олимпия ўйинлари совриндорлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюришди

Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари меҳмон бўлишди.


“INFOLIB–2016” V Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида ташкил этилган учрашувда  Ўзбекистон ифтихорлари - Олимпия ўйинлари чемпиони Фазлиддин Ғойибназаров, Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиблари Рустам Тўлаганов, Муроджон Аҳмадалиев ва Ихтиёр Наврўзов, шунингдек Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон бокс федерацияси вакиллари, ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари, Тошкент шаҳри мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари ҳамда Миллий кутубхона фойдаланувчилари қатнашдилар. 


Тадбирни очиқ деб эълон қилар экан Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А.Ходжаев “INFOLIB – 2016” Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги билан барча иштирокчиларни, меҳмонларни қутлади ва мустақиллик йилларида Ўзбекистон спортчиларининг жаҳон миқёсида қўлга киритаётган ютуқлари тахсинга сазоворлиги, шунингдек, Рио-де-Жанейродаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг муваффақияти ҳақида сўзлади. 

Дархақиқат, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида спортчиларимиз томонидан жаҳон ареналарида эришилган ютуқлар мамлакатимиз спорт тарихига олтин ҳарфлар билан битиладиган бўлди. Айниқса Бразилиядаги Олимпия ўйинларида ўзбек спортчилари томонидан 4 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза, жами 13 та медаль қўлга киритилиши, якунда делегациямиз умумжамоа ҳисобида жаҳоннинг 207 мамлакати орасида фахрли 21-ўринни эгаллаши чиндан ҳам бутун дунёни ҳайратга солди.


Тадбирда спортчиларимиз нафақат ўзларининг спортга бўлган қизиқишлари, қандай қилиб катта спортга қадам қўйганликлари, қўлга киритган ютуқлари ва Олимпия ўйинларидан олган таассуротлари, балки қандай китобларни севиб мутолаа қилишлари, мусобақаларга тайёргарлик жараёнида китоб ўқиш руҳий тайёргарлик масаласида қанчалар муҳим аҳамият касб этиши хақида ҳам сўзлаб беришди. 

Тадбир қатнашчилари шунингдек ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига жавоб олдилар ва ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини изҳор этиб, бу каби тадбирлар ёш авлодни спортга бўлган қизиқишларини янада оширишга, шунингдек кўпроқ бўлажак чемпионлар етишиб чиқишига илҳомлантиришини айтиб ўтдилар. 


Тадбир сўнггида ёш талабалар спортимиз юлдузлари билан суратга тушиш ва улардан дастхатлар олишга ҳам улгуришди. Бир сўз билан айтганда тадбир ниҳоятда самимий ва ҳаяжонли руҳда бўлиб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг