UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

19 июн 07:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Оммавий спорт сайлида бу сафар боксчилар жавлон уришди

Хабарингиз бор, Миллий олимпия қўмитаси сўнгги пайтларда республика спорт федерациялари билан ҳамкорликда спорт сайлларини ўтказиб келмоқда.

Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида ташкил этилаётган мазкур сайллар шу кунгача велоспорт, таэквондо WTF, гандбол, каратэ каби спорт турларидан ўтказилганди.

Куни кеча мамлакатимизда энг оммавий спорт турларидан бири саналган бокс бўйича ҳам ана шундай спорт байрамига асос солинди. Бугунги кунда спортнинг ушбу турига ёшларни янада қизиқтириш, ривожлантириш ва оммавийликни ошириш йўлида талай ишлар амалга оширилмоқда. 

Бу борада Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан вилоятларда бир қатор тадбирлар ташкил қилинди. Жумладан, Наманган, Хоразм, Фарғона, Сирдарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида ёш спортчилар учун мусобақалар, мастер-класслар ўтказилди. Ушбу тадбирлар минглаб ёшларимизни қамраб олди.

Албатта, мана шундай тадбирлар болакайларни спортга қизиқтириш йўлида катта аҳамиятга эга. Зеро, Олимпия ва Осиё ўйинлари ғолиблари, жаҳон ва қитъа чемпионлари ҳам ўз вақтида ана шу йўл орқали катта спортга кириб келишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг