UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Диёра Келдиёрованинг қайси мусобақада қатнашиши маълум бўлди 0 08:03Қозоғистон Олимпиада-2028 учун илк лицензиясини қўлга киритди 0 07:32Синдаров ва Гукеш матчида вақт назорати маълум бўлди 0 07:01"Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"га мағлуб бўлди, Ҳусанов 90 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:59Жавоҳир Умматалиев профессионал рингда учинчи ғалабасини қўлга киритди 0 19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0

27 ноя 10:36
Янгиликлар

Теннис

Оммавийлик – саломатлик гарови!

Республика олимпия захиралари теннис мактаби – иқтидорли теннисчиларни тайёрлайдиган мамлакатимизнинг етакчи таълим даргоҳи саналади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 апрелдаги “Республика олимпия захиралари теннис мактабини ташкил этиш тўғрисида”ги ПП-848-сонли қарори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 июндаги 132-сон “Республика олимпия захиралари теннис мактабининг фаолиятини этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2008 йилдан эътиборан Республика олимпия захиралари теннис мактаби ўз фаолиятини бошлаган.

Бугунги кунда бу ерда 60 нафарга яқин истеъдод эгалари тенниснинг ўзига хос сир-асрорларини ўрганишмоқда. Умидли ёшлар турли кўринишдаги нуфузли турнирларда муносиб қатнашиб, совриндорлар сафидан жой олишяпти. 

Юртимизда юксак маданиятга эга бўлган ҳар томонлама етук ҳамда жисмонан соғлом инсонни шакллантириш мақсадида, аҳолини жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, имкониятлари чекланган шахсларнинг жисмоний реабилитацияси учун зарур шарт-шароитлар яратиш, иқтидорли спортчиларни танлаш ҳамда мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар олиб бориляпти. 

Спорт мактабида ҳукуматимизнинг спорт соҳасига оид қабул қилинаётган ҳукуматимиз қарорларини ҳаётга татбиқ этишда диққатга сазовар ишлар амалга оширилмоқда. 

Умуман олганда, мамлакатимизда спорт соҳаси давлат сиёсати даражасига кўтарилгани бор, ҳақиқат. Жумладан, муҳтарам  Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус, 2020 йил 24 январь куни “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5924–сонли Фармони, шунингдек, 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан спорт тадбирлари ташкил этиляпти.

Масалан, “Умид”, “Орзу кубоги” ҳамда “Фортуна” турнирлари ўтказилди. Унда ҳаваскор теннисчилар билан бирга хотин-қизлар ҳам ўз омадларини синаб кўришди. Ноябрь ойи бошида Республика олимпия захиралари теннис мактаби ташаббуси билан “Спорт саломатлик гарови” шоири остида югуриш бўйича эстафета мусобақаси ташкил этилди. Унда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 50, 64, 187, 308-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўзаро баҳс юритишди. 

Таъкидлаш жоизки, мазкур спорт тадбири Республика олимпия захиралари теннис мактаби маъмурияти томонидан жуда юқори савияда уюштирилди. Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси  қошидаги ҳарбий оркестр томонидан Ўзбекистон давлат мадҳияси ижро этилди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Отабек Жиянбоев сўзга чиқиб, ёш спортчиларга омад тилади. Уч ёш тоифасида кечган беллашувларда қатнашувчи жамоаларнинг 4 нафардан вакили белгиланган 400 метр масофани босиб ўтишди. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга Ўзбекистон Республикаси “Миллий тикланиш” демократик партияси Мирзо Улуғбек тумани кенгаши томонидан таъсис этилган медаллар, дипломлар, эсдалик совғалари ва махсус кубоклар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Самук Абидов, Республика олимпия захиралари теннис мактаби директори, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий”, “Миллий тикланиш” демократик партияси Мирзо Улуғбек тумани кенгаши депутати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг