UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0

16 дек 08:05
Янгиликлар

Дзюдо

Ўн бир нафар дзюдочимиз йилни лицензион ҳудудда якунлайди

Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг 2020 йил декабрь ҳолатига кўра янгиланган Олимпиада рейтингини эълон қилди.

Ўтган Европа чемпионати ва бошқа бир қатор мусобақалардан сўнг рейтингда сезиларли ўзгаришлар рўй берди. 

Жумладан, айрим вазн тоифаларида европалик дзюдочилар рейтинг етакчилигини қўлга олишган. -66 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Шаҳрам Аҳадов лицензион ҳудудни тарк этди. Шу тариқа 11 нафар дзюдочимиз жорий йилни лицензион ҳудудда якунлайдиган бўлди.

-60 кг:

1. Рюжу Нагаяма (Япония) – 6350 очко

4 (3 аввалги ўрни). Шарофиддин Лутфиллаев (Ўзбекистон) – 5027 (йўлланма зонасида)

24(23). Диёрбек Ўрозбоев – 1948 очко (йўлланма зонасида)

41(41). Кемран Нуриллаев – 1077 очко (йўлланма зонасида эмас)


-66 кг:

1. Мануэль Ломбардо (Италия) – 5398 очко

19(18). Сардор Нуруллаев – 2430 очко (йўлланма зонасида)

32(31). Шаҳрам Аҳадов – 1561 очко (йўлланма зонасида эмас)


-73 кг:

1. Рустам Оружов (Озарбайжон) – 6575 очко

8(8). Ҳикматиллоҳ Тўраев – 3604 очко (йўлланма зонасида)


-81 кг:

1. Маттиас Кассе (Бельгия) – 6684 очко

15(14). Шарофиддин Болтабоев – 2993 (йўлланма зонасида)

21(20). Камолиддин Расулов – 2252 (йўлланма зонасида)


-90 кг:

1. Николоз Шеразадашвили (Испания) – 8111 очко

18(18). Давлат Бобонов – 2689 очко (йўлланма зонасида)


-100 кг:

1. Петер Палтчик (Исроил) – 5407 очко

15(15). Муҳаммадкарим Хуррамов – 2969 (йўлланма зонасида)


+100 кг:

1. Лукаш Крпалек (Чехия) – 6423 очко

13(13). Бекмурод Олтибоев – 3062 очко (йўлланма зонасида)

31(31). Алишер Юсупов – 1428 очко (йўлланма зонасида эмас)


Аёллар:

-52 кг:

1. Амандин Бушар (Франция) – 7155 очко

25(24). Диёра Келдиёрова – 2203 очко (йўлланма зонасида)

-70 кг:

1. Мариа Эве Гахе (Франция) – 6220 очко

27(27). Гулноза Матниязова – 2072 очко (қитъавий квота)


Эслатма!

– Юқорида фақат Олимпиада рейтинги келтириб ўтилган, жаҳон рейтинги эмас.

– Рейтингда етакчи ва унга энг яқин вакилларимиз кўрсатилган.

– Бир вазнда 2 ёки ундан ортиқ дзюдочи йўлланма зонасида бўлса, қайси спортчи Олимпиадага боришини МОҚ ва федерация танлайди.

– Олимпиада рейтингини йиғиш 2021 йилнинг 28 июнь санасида якунланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг