UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

30 апр 11:04
Янгиликлар

Бошқалар

Онлайн мусобақалар ғолиблари тақдирланди + ФОТО

Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан карантин вақтида аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида бир қатор спорт турларидан онлайн мусобақалар ташкил этилган эди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан карантин вақтида аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида бир қатор спорт турларидан онлайн мусобақалар ташкил этилган эди.

Тошкент вилояти аҳолиси ўртасида Таэквондо ВТФ, Каратэ ВКФ, Ўзбек жанг санъати ва Таэквондо ИТФ спорт турлари бўйича ўтказилган онлайн мусобақаларда 10 мингга яқин иштирокчилар ўз маҳоратларини намойиш этган видеороликлар ёрдамида ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Мусобақа учун масъул бўлган ҳакамлар гуруҳи томонидан барча видеороликлар кўриб чиқилиб энг муносиблар ғолиб деб топилди. Бундан ташқари иштирокчилар орасидан алоҳида видеороликлар танлаб олиниб Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи томонидан алоҳида мукофотлар билан тақдирланди.

Бугун онлайн мусобақаларда ғолиб ва совриндор деб топилган иштирокчиларга олдиндан ваъда қилинган қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек ғолибларга спорт эпировкалари ҳам тақдим қилинди.

Ҳукуматимиз томонидан карантин даврининг узайтирилиш натижасида Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан яна бир қатор спорт турлари бўйича онлайн мусобақалар давом эттирилиши режалаштирилмоқда.

Азиз Тошкент вилояти аҳолиси, карантин даврида уйингизда қолиб, спорт билан шуғулланинг ҳамда онлайн мусобақаларда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритинг! Биз сиз билан коронавирусни албатта енгамиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг