20 июл 09:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
Уч нафар ҳамюртимизни енгган Камал Гусейнов яна бир ММАчимизни жангга чорлади
Россиялик аралаш якка кураш устаси Камал Гусейнов ҳамюртимиз Абдумалик Ёрбўтаев билан жанг қилиш истагини билдирди.
"Абби, сен микрофонда кўп гапиряпсан. Мен сенга ҳамма гапни октагонда айтишни маслаҳат бераман. Агар сенинг гапларинг ниманидир англатадиган бўлса – шунчаки шартномани имзола ва жангга чиқ. Жасур Алижонов, Мангу MMA, келинглар бу жангни ташкил қиламиз", деб ёзган Гусейнов.
"Халк" тахаллусли Камал аввалроқ, Жаҳонгир Жумаевни очколар ҳисобига кўра, Мавлонбек Миркомилов ҳамда Давлатбек Ҳожиевни эса нокаут эвазига таслим қилганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар