UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0

10 авг 12:24
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Фигурали учувчилар Камила Валиева ҳамда Александра Трусовага мусобақаларда иштирок этишга рухсат берилди

Халқаро Конькичилар Иттифоқи (ISU) россиялик икки фигурали учувчилар — Камила Валиева ва Александра Трусовага нейтрал мақом берди.

Бу уларга ташкилот қоидалари асосида халқаро мусобақаларда иштирок этиш имконини беради.

Камила Валиева ва Александра Трусовага оид қарор TASS агентлиги ISU Россия спортчиларига 2026/27 йилги мавсумдан бошлаб ташкилот назорати остидаги халқаро мусобақаларда нейтрал мақомда иштирок этишига рухсат берилгани ҳақида хабар берганидан сўнг қабул қилинди.

Шунингдек, бир қатор россиялик фигурали учувчиларга ҳам нейтрал мақом берилди. Улар орасида Пётр Гуменник, Владислав Дикиджи, Мария Захарова, Дина Хуснутдинова, Александра Бойкова ва Дмитрий Козловский каби номлар бор.

20 ёшли Камила Валиева допингга қарши қоидаларни бузгани учун берилган тўрт йиллик дисквалификация муддатини ўтаб бўлгач, мусобақаларга қайтишга тайёргарлик кўрмоқда. У 2025 йил 25 октябрдан бошлаб расман машғулотларни қайта бошлаш ҳуқуқига эга бўлган.

22 ёшли Александра Трусова 2022 йилги Қишки Олимпия ўйинларининг кумуш медали соҳиби. Шунингдек, у 2021 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали ва Европа чемпионатларининг кумуш ҳамда бронза медалларини қўлга киритган.

ISU Россия ва Беларус спортчиларини 2022 йил март ойида, Украинадаги урушнинг авж олиши ортидан халқаро мусобақалардан четлатган эди. Бу қарор Халқаро Олимпия қўмитаси (IOC) халқаро спорт федерацияларига икки давлат спортчиларининг иштирокини чеклаш бўйича тавсия берганидан кейин қабул қилинган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг