09 сен 10:07
Янгиликлар
Абдумалик Халоков вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг яхши ҳаваскор боксчилари рейтинги пешқадами!
Расман Озарбайжон шарафини ҳимоя қилаётган 2023 йилги жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори Саиджамшид Жафаровни BoxRec портали ҳамон Ўзбекистон боксчиси сифатида кўрсатмоқда. Бухоролик чарм қўлқоп устаси Топ-10`таликдаги бешинчи ўзбекистонлик боксчи сифатида кўрсатилган.
BoxRec рейтингининг асосий хусусияти шундаки, улар ҳеч қандай инсон омили, ҳакамларнинг тарафкашлиги ёки бокс ташкилотларининг қарорларисиз, махсус математик алгоритм ёрдамида тўлиқ автоматик тарзда шакллантирилади.
Айни дамда ҳаваскорлар ўртасида вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг яхши боксчиси — 2024 йилги Олимпиада чемпиони, икки карра жаҳон чемпиони Абдумалик Халоков ҳисобланади. IBA талқини бўйича 2025 йилги жаҳон чемпионати финалида россиялик Всеволод Шумковдан (у ушбу рўйхатда учинчи ўринда) мағлубиятга учраганига қарамай, у барибир етакчи бўлиб қолмоқда.
Умуман олганда, BoxRec Топ-10`таликка Ўзбекистондан нақд беш нафар боксчини киритган.
Халоковдан ташқари рўйхатдан қуйидагилар жой олди:
2025 йилги жаҳон чемпиони Фазлиддин Эркинбоев (5-ўрин)
2025 йилги жаҳон чемпиони Тўрабек Ҳабибуллаев (7-ўрин)
2024 йилги Олимпиада чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев (8-ўрин)
2023 йилги жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори Саиджамшид Жафаров (10-ўрин)
Ҳаваскорлар ўртасидаги P4P (вазн тоифасидан қатъи назар) рейтингининг кучли ўнталигига фақат бир нафар қозоғистонлик боксчи кирди. Аблайхан Жусупов ўтган йили IBA талқини бўйича жаҳон чемпиони бўлган, 2026 йил июнь ойида эса World Boxing шафелигидаги Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи ғолиби бўлди. Ҳозирча у ушбу рўйхатда тўққизинчи ўриндан жой олган.

Фикрлар