10 окт 11:16
Янгиликлар
Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз!
Бугун мусобақанинг еттинчи куни эркаклар ўртасида +100, аёлларда эса +78 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Оғир вазнлилар беллашувида Умида Ниғматова, Ирисхон Қурбонбоева ва Олимпия ўйинлари совриндори, жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоев юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилади.
Кундузги дастур саралаш беллашувлари бизнинг вақт билан соат 12:30да бошланади. Кечаги кун доирасида ҳамюртимиз Тўлқинбек Турдиев (-100 кг) жаҳон рейтингида иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб турган номдор рақибларини мағлубиятга учратиб, бронза медали учун беллашувгача етиб келди ва якунда қимматли 720 очкога эга бўлганди.
Дзюдочиларимизнинг илк давра баҳслари:
+78 кг: Умида Ниғматова — Номинзул Дамбадаржаа (Мўғулистон)
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева — Изаяна Маренко (Никарагуа)
+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев — Иракли Деметрашвили (Грузия)

Фикрлар