UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

15 июл 12:48
Янгиликлар

Бокс/ММА, Шахмат

Осиё чемпионатида 34та медал қўлга киритилди, шулардан 16таси олтин + ФОТО

Шри-Ланка давлатининг Васкадува шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги 14-Осиё чемпионати якунланди.

Қитъа чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари якунда блиц, рапид ва стандарт йўналишларда жами 34та медални қўлга киритишди. Шулардан 16таси олтин, 11таси кумуш, 7таси бронза медалларидир. 

Табиийки, умумжамоа ҳисобида шахматчиларимиз барча иштирокчи давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллашди. Ёш шахматчиларимиздан 7 нафари 2019 йили Тунис давлатида ўтказиладиган мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди. 

Ҳамюртларимиздан 13 ёшлилар мусобақасида иштирок этган Умида Омонова (WCM) мусобақанинг мутлоқ ғолибасига айланди. У стандарт, рапид ва блиц йўналишларида 3та олтин медални қўлга киритди. 

Ҳумоюн Бекмуродов (9 ёш, СМ) стандарт ва рапидда олтин, блиц йўналишда кумуш медалга сазовор бўлди.  Афруза Ҳамдамова (9 ёш, WCM) стандарт ва рапидда олтин, блицда кумуш медал билан тақдирланди. Давлатбек Маҳмуджонов (11 ёш) стандарт ва блиц йўналишда олтин, рапид йўналишида бронза медалига эга чиқди. 

Абдумалик Абдусалимов (17 ёш, FM) стандарт йўналишда олтин, рапид ва блицда кумуш медаллар билан тақдирланди. Ситора Сапарова (17 ёш) стандарт, блиц ва рапид йўналишларида мос равишда олтин, кумуш ҳамда бронза медалини қўлга киритди. 

Али Қосимов (15 ёш) стандарт йўналишда Осиё чемпиони, рапидда эса кумуш медалга сазовор бўлди. Муҳаммадали Абдураҳмонов (17 ёш) блицда олтин, рапид ва стандартда бронза медалига лойиқ кўрилди.

Руқия Олимова (7 ёш) блицда олтин, стандартда кумуш, Зилола Актамова (11 ёш) блицда олтин, рапидда кумуш, Олмос Раҳматуллаев (13 ёш) рапидда олтин, стантдартда кумуш, Тоҳир Неъматов (7 ёш) блицда кумуш, рапид йўналишида бронза медалига эга чиқди. 

Моҳинур Ҳабибуллаева (13 ёш) блицда кумуш, Муҳаммадзоҳид Суяров (9 ёш) эса айнан шу йўналишда бронза медалини қўлга киритди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг