UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

21 фев 17:41
Янгиликлар

Таэквондо

Осиё чемпионатида тўртта медаль олган ўзбек таэквондочиси Жасур Бойқўзиев билан интервью

Ўзбекистонлик собиқ таэквондочи Жасур Бойқўзиев бугунги кунда мураббийлик фаолиятини олиб бормоқда.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати тўртта Осиё чемпионати совриндори билан суҳбатлашди. 

- Осиё чемпионатларида тўртта медаль олган ягона ўзбекистонлик спортчи ҳисобланасиз... 

- Албатта, 2012-2018 йилларда тўртта Осиё чемпионатида иштирок этиб, жами тўртта медаль қўлга киритган Ўзбекистондаги ягона таэквондочи эканлигимдан фахрланаман. 


- 2014 йилги қитъа чемпионати Ўзбекистонда ўтказилган. Ўз уйингизда, халқингиз қаршисида осиё чемпиони бўлгансиз. Ўша лаҳзаларда ичингиздан қандай ҳиссиётлар ўтган? 

- Ўзбекистонда ўтказилган Осиё чемпионатида жуда ҳам қаттиқ ҳаяжонланганман. Сабаби ўз уйимда ютқазиб қўйишдан жуда ҳам қўрққанман. Ютқазишга ҳаққим йўқ эди. Ўша Осиё чемпионатига қадар ўзбекистонлик таэквондочилар Осиё чемпионатида ҳеч қачон олтин медаль қўлга киритмаганди. Ўша мусобақа финалида эронлик Жаҳон чемпиони ва Олимпиада ўйинлари совриндори бўлган Юсуф Карамига қарши татамига чиққандим. Карами кўплаб жангларида рақибларини нокаутга учратиб ғалабага эришган, камига ярим финалда ҳам у хитойлик таэквондочини нокаут қилганди. Финалда яна ўз халқим қаршисида нокаутга учраб қолмасам бўлди деб жанг ўтказгандим. Якунда уни мағлуб этиб, таэквондо бўйича ўзбекистонлик биринчи Осиё чемпиони бўлиб тарихдан жой олганман. Буни ҳам доим фахр билан ёдга оламан. 



- Хошиминда 2012 ва 2018 йилларда икки марта кумуш медалларга эга чиққансиз. Хошимин сиз учун омадсиз шаҳарми ёки? 

- Балким. 2012 йилги қитъа чемпионатининг финалида вьетнамлик спортчига қарши жангда менга озгина омад етишмаган. Асосий раундларда 5:5 ҳисоби қайд этилган. Қўшимча раундда битта зарба ўтказиб юбориб мағлуб бўлгандим. 2018 йилги мусобақада эса 1,5 йиллик танаффусдан кейин яна катта спортга қайтганимдан сўнг қатнашгандим. Шу боис бу Осиё чемпионатидаги кумуш медални яхши натижа деб ҳисоблайман. 


- 2016 йил Манилада ўтган Осиё чемпионатини қандай ёдга оласиз? 

- 2016 йилдаги Осиё чемпионатида бронза медалига эга чиққанман. Ўшанда ярим финалда кореялик спортчига 4:5 ҳисобида ютқазиб қўйгандим. 


- Бўлажак Осиё чемпионатидан олдин ўзбекистонлик ёш таэквондочиларга қандай маслаҳатлар берасиз?

- Спортчиларга маслаҳатим шуки жанг давомида машғулотда қилинган ва қила олиши мумкин бўлган барча ишни қилса ва мураббийлар айтганини қилиб ўзига ишонча албатта ғалаба қозонади. Барча таэквондочиларимизга Осиё чемпионатида омад тилаб қоламан.


Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг