UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

12 июл 08:47
Янгиликлар

Шахмат

Осиё чемпионатидаги муваффақиятли юриш давом этади

Шри-Ланка давлатининг Васкадува шаҳрида шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги 14-Осиё чемпионатининг стандарт йўналиши бўйича баҳслари давом этмоқда.

Қитъа чемпионатида муваффақиятли иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси ортда қолган 5та турда қимматли очколарни жамғариб олишди. Ҳамюртларимиздан Руқия Олимова (7 ёш), WCM Афруза Ҳамдамова (9 ёш), СМ Ҳумоюн Бекмуродов (9 ёш), Олмос Раҳматуллаев (13 ёш) ҳамда Ситора Сапарова (17 ёш) 5 имкониятдан 5 очко тўплаб, ўз ёш гуруҳларида пешқадамлик қилишяпти. 

Тоҳир Неъматов (7 ёш), FM Абдумалик Абдусалимов (17 ёш), Давлатбек Маҳмуджонов (10 ёш) эса 4,5 очко билан карвонбошиларни таъқиб этишда давом этишмоқда. 

Шунингдек, WCM Умида Омонова (13 ёш) ҳам мағлубият нималагини билмаяпти. У 5та партияда 3та ғалаба ва 2та дуранг натижа қайд этди ҳамда 4 очко билан совринли ўринлар учун курашяпти. Али Қосимов (15 ёш) ҳисобида ҳам 4 очко бор. 

Қолган шахматчиларимиз Муҳаммадали Абдураҳимов (17 ёш), Зилола Актамова (11 ёш) ва Муҳаммадзоҳид Суяров (9 ёш) 3,5 очкодан жамғаришди. Моҳинур Ҳабибуллаева (13 ёш) 3, Сафиноза Жалилова (15 ёш) эса 2,5 очкога эга бўлиб турибди. Осиё чемпионати якунланишига яна 4та тур бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг