UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

10 июл 10:22
Янгиликлар

Шахмат

Осиё чемпионатини мағлубиятсиз бошладик

Кеча Шри-Ланка давлатининг Васкадува шаҳрида шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги 14-Осиё чемпионатининг стандарт йўналиши бўйича баҳслари бошланди.

Бир кун аввал шахматнинг рапид йўналиши бўйича ўтказилган мусобақада ҳамюртларимиз 11та медал қўлга киритишганди. Стандарт йўналишда ҳам айнан истеъдодли шахматчиларимиз ғолиблик учун асосий даъвогар эканликларини исботлашмоқда. 

Осиё чемпионатининг ўтказилган дастлабки икки турида ўзбекистонлик шахматчилар мағлубият қайд этишмади. Руқия Олимова (7 ёш), WCM Афруза Ҳамдамова (9 ёш), Ҳумоюн Бекмуродов (9 ёш), Давлатбек Маҳмуджонов (11 ёш), Олмос Раҳматуллаев (13 ёш), Али Қосимов (15 ёш) ҳамда Ситора Сапарова (17 ёш) ҳар иккала партияда ҳам ғалабага эришишди.

Тоҳир Неъматов (7 ёш), Муҳаммадзоҳид Суяров (9 ёш), Зилола Актамова (11 ёш), WCM Умида Омонова ва WCM Моҳинур Ҳабибуллаева (13 ёш), Сафиноза Жалилова (15 ёш), FM Абдумалик Абдисалимов ҳамда Муҳаммадали Абдураҳмонов (17 ёш) эса биттадан ғалаба ва дуранг қайд этишди. Бугун яна иккита партия учрашувлари ўтказилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг