UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

09 июл 11:17
Янгиликлар

Шахмат

Осиё чемпионатининг илк кунидаёқ 11та медал+ФОТО

Шри-Ланка давлатида ўтказилаётган шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги Осиё чемпионатининг рапид йўналишида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Қитъа чемпионати 7,9,11,13,15 ҳамда 17 ёшли мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилмоқда. Терма жамоамиз аъзолари рапид йўналишида 4та олтин, 3та кумуш, 4та бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлишди. 

Ҳамюртларимиздан Ҳумоюн Бекмуродов 9 ёшли шахматчилар ўртасида 7 имкониятдан 6,5 очко тўплаб, Осиё чемпионига айланди. Афруза Ҳамдамова ҳам 9 ёшлилар мусобақасида 6,5 очко билан олтин медални қўлга киритди. Яна бир чемпионлик шохсупаси Олмос Раҳматуллаевга насиб этди. У 13 ёшли шахматчилар турнирида 6 очко билан чемпион бўлди. Терма жамоамизга тўртинчи олтин медални Умида Омонова келтирди. Умида 13 ёшлилар орасида 7та партиянинг барчасида ғалаба қозонди.

Зилола Актамова 11 ёшлилар орасида, Али Қосимов 15, Абдумалик Абдисалимов эса 17 ёшли шахматчилар ўртасида кумуш медал билан тақдирланди. 

Етти ёшли болалар мусобақасида қатнашган Тоҳир Неъматов, 11 ёшлилар гуруҳи иштирокчиси Давлатбек Маҳмуджонов, 17 ёшли қизлар турнирида имкониятини синовдан ўтказган Ситора Сапарова, айнан шу ёшдаги ўғил болалар ўртасида Муҳаммадали Абдураҳмонов бронза медалига сазовор бўлди. 

Бугун Шри-Ланкдаги Осиё чемпионатида иштирокчилар стандарт шахмат бўйича медаллар шодаси учун баҳсларга киришишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг