UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0 22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0

05 июн 18:51
Янгиликлар

Футбол

Осиё Кубоги-2007 ғолиби: "Ўзбекистоннинг имкониятлари юқорироқ"

Ироқ терма жамоаси билан 2007 йилги Осиё кубогини қўлга киритган Жорван Виейра БАА - Ўзбекистон учрашуви ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Менинг фикримча Ўзбекистон терма жамоасининг имкониятлари юқорироқ. Бу менинг шахсий фикрим. Ўйин Ўзбекистон учун сафарда бўлаётгани терма жамоа учун асосий муаммо бўлса керак. Тимур Кападзе жуда яхши мураббий, у шу вақтга қадар яхши тажриба ҳам орттирди. Олимпия терма жамоасини бир неча йиллар давомида бошқарди. Тимур узоқ йиллар давомида терма жамоада ўйнаган ва ўзи ҳам профессионал футболчи бўлган. Бу эса жуда муҳим жиҳат деб ўйлайман, айниқса кийиниш хонасини назорат қилиш ва бошқа масалаларда ушбу жиҳат катта роль ўйнайди. Бош мураббий собиқ футболчи бўлса, у кийиниш хонасини назорат қила олади. Кападзе Ўзбекистонни ЖЧга олиб чиқишга энг лойиқ мураббий деб ўйлайман.

Тўғри БАА терма жамоаси ҳам бош мураббийини ўзгартирди ва бугунги учрашувда ғалаба қозониш уларга жуда керакли. Космин Олариу жуда тажрибали мураббий. У Хитойда ва Араб мамлакатларда ишлаган. Олариуни қаттиқ ҳурмат қиламан. БАА таркиби ҳам яхши кучайди, бразилиялик бир нечта футболчилар маҳаллийлаштирилди" - дея фикр билдирди Жорван Виейра бугунги учрашув ҳақида.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг