UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Оғир атлетика. Қарши ОПСТТМ тарбияланувчиси Муниса Одилова Ўзбекистон рекордини янгилади 0 19:07WBA рейтинги янгиланди: боксчиларимизнинг рейтингида ўзгариш борми? 0 18:36IBF: Яна бир ўзбек боксчиси илк бор ТОП-15'га кирди, Ҳасанбой эса... 0 18:05Марокаш ЖЧ-2030 финалини қабул қилишини маълум қилди 0 17:34Топурия ва Пимблетт UFC рақамли турнирининг марказий жангини ўтказиши мумкин 0 17:13WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 16:42Ковингтон, Чимаев ва бошқа юлдузлар иштирокидаги RAF 13 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:11Суперлига. Бугун 21-тур якунланади 0 15:40Нодирбек Абдусатторов блиц рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Синдаров-чи? 0 15:09Жастин Гэтжи: "Қайтаманми ёки йўқ, билмайман" 0 14:38Ражабали Шайдуллаев MVP лигаси билан шартнома имзолади 0 14:17Умарали Раҳмоналиев "Манчестер Юнайтед" билан ўйиндан сўнг нималар деди? 0 13:46XX Осиё ўйинларида иштирок этадиган дзюдочиларимиз таркиби тасдиқланди 0 13:15Расман! Наманганда ўтказиладиган Octagon 92 турнирининг марказий жанги эълон қилинди (ВИДЕО) 0 12:44Одилхон Бухорода бўлиб ўтган ATFС 33 турнирида жанг қилди (ВИДЕО) 0

04 авг 08:07
Янгиликлар

Шахмат

Осиё Миллатлар Кубоги-2018. Шахматчиларимизда 9та медал!

Эроннинг Ҳамадон шаҳрида ўтказилган Осиё Миллатлар Кубоги-2018 мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси шахсий ҳисобда 1та олтин, 4та кумуш, 4та бронза медалини қўлга киритди.

Ана шу медалларнинг 7таси Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари ҳисобига тўғри келди. Жамоавий баҳсларда терма жамоамиз совринли ўринлардан бирини эгаллаш учун жуда ҳам яқин келган эди. Шахматчиларимиз Осиёнинг кучли терма жамоалари билан тенгма-тенг ўйнашди, баъзи ҳолатларда устунлик ҳам қилишди. Лекин бирозгина омад етишмади.

Шунга қарамай, шахматчиларимиз шахсий ҳисобда жами 9та медал қўлга киритишди. Шулардан 1таси олтин, 4таси кумуш ва 4таси бронза медалидир!

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кўрсатган ўйинни алоҳида таъкидлаш ўринли бўлса керак. Стандарт шахмат бўйича ўтказилган мусобақада гроссмейстеримиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова ажойиб натижа кўрсатди. Биринчи доскада ҳаракат қилган ҳамюртимиз ўтказилган 6та партияда мағлубият нималигини билмади (5 ғалаба ва 1 дуранг). Бу билан халқаро гроссмейстеримиз биринчи доскада ҳаракат қилган Осиёнинг кучли гроссмейстерлари орасида бронза медалига сазовор бўлди. 

Жамоа сардори сифатида ҳаракат қилган халқаро мастер Ирина Геворгянга ҳам осон бўлмади. Учинчи доскада ўйнаган Ирина 3та ғалаба ва 2та дуранг билан мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритди. 

Қизларимиз сўнгги финал турида бўлажак чемпионлар – Хитой терма жамоаси билан дуранг қайд этишди. Ундан аввал кучли ҳисобланган Эроннинг Iran Green жамоасини мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди.

Терма жамоамизга яна бир кумуш медални стандарт шахмат баҳсларида WIM Севара Боймуродова тақдим этди. Севара бешинчи доскада 3та ғалаба ва 2та дуранг натижага эришди. 

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари қолган йўналишларда ҳам ўзларини кўрсатишди. Жумладан, рапид баҳсларида иккинчи доскада ўйнаган WGM Сарвиноз Қурбонбоева ва WIM Севара Боймуродова (5 доска) кумуш медалларни қўлга киритишди. Рапидда WIM Нодира Нодиржонова (4 доска) бронза, блицда Севара Боймуродова бронза медалига сазовор бўлди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси жами 7та медални қўлга киритди!

Ёш шахматчилардан таркиб топган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ҳам мусобақада яхши натижа қайд эта олди. Стандарт шахмат баҳсларида энг кучли ҳисобланган биринчи доскада юртимиз шарафини Ўзбекистон чемпиони, 16 ёшли халқаро мастер Нодирбек Ёқуббоев ҳимоя қилди. Эътиборлиси, у ўтказилган 7та учрашувда умуман мағлубиятга учрамади. Осиёнинг машҳур гроссмейстерлари - GM Адхибан Б. (Ҳиндистон, 2671), GM Нгуен Нгок Труонг Сон (Вьетнам, 2618), GM Хоссайн Энамул (Бангладеш, 2473), GM Гаем Магами Эҳсон (Эрон, 2537), GM Лу Шанглей (Хитой, 2629) билан дуранг ўйнади. Яна иккита партияда рақибларини мағлубиятга учратди. 

Жамоавий баҳсларда шахматчиларимизнинг кучли ҳисобланган ва якунда 2-ўринни эгаллаган Ҳиндистон терма жамоаси билан дуранг ўйнаганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Тезкор шахмат мусобақасида эса шахматчиларимизга бироз омад етишмади. Якунда терма жамоамиз Хитой ва Ҳиндистон шахматчилари билан 2-4 ўринларни бўлишиб олди. Қўшимча кўрсаткичлар (шахсий очколар) ҳисобигагина терма жамоамиз кучли тўртлик билан кифояланди. Учинчи доскада ўйнаган халқаро мастер Жавоҳир Синдаров ажойиб ўйини эвазига олтин медални қўлга киритди! Бешинчи доскада ҳаракат қилган FM Абдумалик Абдисалимов рапид турнирида бронза медалига сазовор бўлди.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси илк бор нуфузли мусобақада халқаро гроссмейстер, жамоамизнинг ўйновчи сардори Сайдали Йўлдошев қўл остида ҳаракат қилди. Ёш шахматчиларимиз Осиё Миллатлар Кубогида катта тажриба тўплашди. Олдинда яна ҳам масъулиятли мусобақа - 43-халқаро шахмат Олимпиадаси кутиб турибди. Жорий йилдан ўрин олган энг асосий мусобақа 50 кундан сўнг, аниқроғи 23 сентябрь куни Грузиянинг Батуми шаҳрида старт олади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг