UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Арман Царукян Гэтжига маслаҳат берди 0 18:40Дюплантис яна бир маротаба ўзи ўрнатган Жаҳон рекордини янгилади (ВИДЕО) 0 18:19"У жанг қийин бўлишини билади". Арман Царукян Илия Топурия ундан қўрқишини айтди 0 17:40Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди 0 17:17Жаҳон чемпиони Хильберто Рамирес Бенавидес билан жанги учун ўзбекистонлик боксчилар билан тайёрланмоқда (ФОТО) 0 16:39Тошкент шаҳрида оммавий спортни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди 0 16:16"Дана нега мен ҳақимда ёмон гапираётганини билмайман, у билан муаммом йўқ" - Царукян 0 15:48Спаллеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум 0 15:15Термизда ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Кубоги якунига етди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:39Инсайдер Ислам Махачевнинг навбатдаги рақиби ва жанг санасини айтди 0 14:15Арман Царукян: "Волкановскини битта зарба билан нокаут қилган бўлардим" 0 13:41"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk 0 13:14Саидёқуб Қаҳрамонов ACA'нинг Беларусдаги турнирида қатнашмайди 0 12:40UFC навбатдаги йирик жангларни эълон қилди (ПОСТЕР) 0 12:12Warsaw European Open 2026`га қуръа ташланди. Бугун 4 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз! 0

28 июл 10:51
Янгиликлар

Шахмат

Осиё Миллатлар Кубоги-2018. Синдаровнинг жасорати!

Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси (эркаклар ва аёллар) Осиё Миллатлар Кубоги-2018 мусобақасидаги иштирокини рапид баҳслари орқали бошлади.

Asian Nations Chess Cup  2018 мусобақасига Эроннинг Ҳамадон шаҳрида мезбонлик қиляпти. Терма жамоалар ўртасидаги турнир стандарт шахмат, рапид ва блиц йўналишларида ўтказилади. 

Кеча тезкор шахмат бўйича жамоавий баҳслар бўлиб ўтди. Унда Осиёнинг 10 давлатидан 12та терма жамоа швейцарча тизимда 7 турда ўзаро баҳслашишди. 

Биринчи турда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси (рапидда ўртача рейтингимиз 2339) 2½:1½ ҳисобида гроссмейстерлардан таркиб топган Хитойни (2565) мағлуб этди!

Иккинчи турда ёш шахматчилардан таркиб топган терма жамоамиз Вьетнамга ҳеч қандай имконият қолдиришмади - 3:1! Учинчи турда йигитларимиз турнирнинг рейтинг-фаворити - Ҳиндистон (2626) терма жамоасига кичик 1½:2½ ҳисобида имкониятни бой беришди. IM Жавоҳир Синдаров (2287) учинчи доскада таниқли гроссмейстер GM Кришнан Сашикиранни (2625) мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Тўртинчи доскада ўйнаган FM Абдумалик Абдисалимов эса яна бир машҳур гроссмейстер GM Абхижет Гупта (2562) билан дуранг ўйнади.

Тўртинчи турда шахматчиларимиз мезбонларнинг Iran White терма жамоасини 2½:1½ ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Жамоамизнинг умумий муваффақиятига сардоримиз, тажрибали гроссмейстер Сайдали Йўлдошев ўзининг ғалабаси билан катта хисса қўшди. Қолган партияларда дуранг натижа қайд этилди.

Бешинчи турда ён қўшнилар - Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Бу сафар ҳам ёш шахматчиларимиз жасорат кўрсатишди. Ёш истеъдодларимиз таниқли гроссмейстерларни таслим этишди: Нодирбек Ёқуббоев биринчи доскада GM Ринат Жумабаев билан дуранг ўйнади. Жавоҳир Синдаров GM Муртас Кажгалеевни мағлубиятга учратди. Абдумалик Абдисалимов эса GM Петр Костенкодан устун келди. Фақатгина Никита Хорошев GM Ануар Исмагамбетовга ютқазиб қўйди. Натижада ўзбекистонлик ёш шахматчилар тажрибали гроссмейстерлардан таркиб топган Қозоғистон терма жамоасини 2½:1½ ҳисобида енгишди.

Олтинчи турда Ўзбекистон шахматчилари гроссмейстерлардан таркиб топган мезбонларнинг - Iran Green жамоасига қарши дона суришди. Бу сафар тажриба ўз сўзини айтди ва эронлик гроссмейстерлар зафар (3:1) қучишди. Айнан Iran Green жамоаси якунда рапид мусобақаси ғолибига айланди. Сўнгги еттинчи тур, Ўзбекистон - Бангладеш 3:1.

Якунда Iran Green 12 жамоавий очко билан биринчи ўринни эгаллади. Хитой, Ҳиндистон ва Ўзбекистон терма жамоалари бир хил 10тадан очко жамғариб, кучли тўртликдан жой олишди. Фақат қўшимча кўрсаткичларга кўра терма жамоамиз совринли ўринлардан четда қолди. Кучли учликдан жой олиш учун озгина омад етишмади.

Шундай бўлсада, биргина гроссмейстер Сайдали Йўлдошевни инобатга олмаганда, асосан ёшлардан иборат терма жамоамиз ёмон натижа кўрсатмади. Рапид-турнирида умуман мағлубиятга учрамаган ёш шахматчимиз Жавоҳир Синдаровни алоҳида таъкидлаш ўринли. Учинчи доскада (фақат бир марта иккинчи доскада) ўйнаган Синдаров 7 имкониятдан 5,5 очко жамғарди. Жавоҳир 4 ғалаба ва 3та дуранг натижа қайд этди. Дурангларнинг бари гроссмейстерлар билан ўйинда кузатилди. Яна икки гроссмейстерни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. 

Аёллар жамоалари ўртасидаги Asian Nation Cup 2018-Women Rapid мусобақасида эса 8та жамоа иштирок этди. Биринчи турда Ўзбекистон терма жамоаси (ўртача рейтинги 2174) Вьетнам (2328) билан дуранг (2:2) ўйнади. Кейин Эроннинг Iran Red жамоаси (1896) 4:0 ҳисобида мағлуб этилди

Шундан сўнг Эроннинг  Iran White (1697) жамоаси ҳам 2½:1½ ҳисобида таслим этилди.

Эроннинг учинчи жамоасига қарши баҳс (2201) эса 1:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунланди. Биргина Сарвиноз Қурбонбоева WGM Митра Ҳежазипурни мағлубиятга учратди. 

Бешинчи турда рейтингда биздан юқорида турган Қозоғистон (2305) терма жамоаси 2½:1½ ҳисобида мағлубиятга учратилди. Гулруҳбегим Тоҳиржонова биринчи доскада Жансай Абдумалик билан дуранг ўйнади. Сарвиноз Қурбонбоева Динара Садуакассовадан, Севара Баймуратова эса Ассель Серикбайдан устун эканлигини амалда исботлади.

Олтинчи турда ҳиндистонлик (2329) шахматчиларга имконият бой берилди - 1½:2½. Сўнгги турда эса турнирнинг рейтинг-фаворити ва якунда ғолиби Хитой (2477) терма жамоасига ҳам мағлуб бўлдик. Шунга қарамай, шахматчи қизларимиз рейтинги юқори бўлган терма жамоаларни ортда қолдириб, якунда тўртинчи ўринни банд этишди.

Бугун, 28 июль куни Тошкент вақти билан соат 15:30да стандарт шахмат бўйича мусобақа бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг