UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

01 авг 07:36
Янгиликлар

Шахмат

Осиё Миллатлар кубоги-2018да 4-тур ортда қолди

Эроннинг Ҳамадон шаҳри мезбонлик қилаётган Осиё Миллатлар Кубоги-2018 мусобақаси давом этмоқда.

Кеча стандарт шахмат баҳсларида 4-тур учрашувлари ўтказилди. Хабарингиз бор, Осиёнинг кучли шахмат жамоалари қатнашаётган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари ҳам иштирок этяпти. 

Ёш шахматчилардан иборат эркаклар терма жамоамиз гроссмейстерлардан таркиб топган Вьетнамга қарши дона сурди. Биринчи доскада 16 ёшли халқаро мастер Якуббоев Нодирбек оқ доналарда (2512) GM Nguyen Ngoc Truong Son (2618) билан, учинчи доскада Жавоҳир Синдаров (2474) эса GM Nguyen Duc Hoa (2441) билан дурангга имзо чекди. IM Хорошев Никита ва FM Абдисалимов Абдималик эса қора доналарда вьетнамлик гроссмейстерларга имкониятни бой беришди.

Шунга қарамай, кейинги турда Бангладеш терма жамоасини мағлуб этишди. Тўртинчи тур натижаси 1½:2½ ҳисобида Ўзбекистон фойдасига ҳал бўлди. Бешинчи тур олдидан Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистон билан 4-5 ўринларни бўлишиб турибди. 

Бугун, 1 август куни 5-турда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Эроннинг Iran Red (ўртача рейтинги - 2508) шахматчиларига қарши баҳс олиб боради. 

Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб боряпти. Қизларимиз аввалига 3-турда Сурия терма жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этишди. Лекин 4-турда улар анча кучли ҳисобланган вьетнамлик дугоналарига ютқазиб қўйишди.

Худди эркаклар терма жамоамизда бўлгани каби биринчи ва учинчи доскада ўйнаган шахматчиларимиз WGM Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳамда WIM Ирина Геворгян рақибалари билан дуранг қайд этишди. Қора доналарда ҳаракат қилган қолган икки қизимиз эса ўз партияларини бой беришди. 

Бугун ўтказиладиган 5-тур олдидан Ўзбекистон аёллар терма жамоаси турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Қизларимизни олдинда Қозоғистон, Эрон ва Хитой терма жамоаларига қарши ўтказиладиган бир-биридан мураккаб учрашувлари кутиб турибди. 

Халқаро ҳакамлар жамоаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг