UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Lausanne Grand Slam 2026 турнирига қуръа ташланди 0 18:42"Менимча, Ян яна Двалишвилини мағлуб этади" - Сонг Ядонг 0 18:19Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испанияга йирик ҳисобда имкониятни бой берди 0 17:45Гандбол. Ёшларимиз Осиё чемпионатининг 1/4 финалида! Гуруҳнинг сўнгги ўйинида мезбонлар маҳв этилди 0 17:17"Кличкони мағлуб этганимдан кейин ўлишни хоҳладим" - Тайсон Фьюри 0 16:40"Нурмагомедовни мағлуб этсам, UFC менга чемпионлик жанги беради" - Сонг Ядонг 0 16:14Италия Инфантинони қўллаб-қувватлашни қайтариб олди 0 15:40"Иккимиздан биримиз ўлишимиз керак". Жош Хокит Перейрани жангга чорлади 0 15:13Тайсон Фьюри: "Илк спаррингимдаёқ отамнинг учта қовурғасини синдириб қўйганман" 0 14:48Мераб Двалишвили: "Мен учун энг муҳими — Янни мағлуб этиш, камар эса иккинчи даражали" 0 14:09Президент қарори билан стадионларнинг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш тақиқланган. Бу "Тўқимачи" стадионига тааллуқли эмасми? 0 13:42Мадримовнинг вазнидаги Себастьян Фундорага мажбрий чемпионлик ҳимояси белгиланди 0 13:17Магнус Карлсенни мағлуб этиб шунчаки ухлашга ётган 15 ёшли ўсмир! 0 12:51Нурмагомедов нима учун унинг бурчагида Махачев бўлмаслигини изоҳлади 0 12:26МЮ "Реал" футболчининг трансферига 50 миллион беришга тайёр 0

15 май 06:05
Янгиликлар

Тадбирлар

Отабек Умаровни табриклаймиз!

Бугун Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти, Ўзбекистон триатлон федерацияси ва Ўзбекистон аралаш жанг санъати ассоциацияси раиси Отабек Умаров ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Отабек Умаров 1984 йил 15 май куни таваллуд топган. Отабек Муҳаммадалиевич бир неча йилдирки, ўзбек спорти ривожига улкан хисса қўшиб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистон триатлон федерациясида олиб борилаётган ислоҳотлар, малакали хорижлик мураббийнинг жамоада ишлаётгани мазкур спорт турининг ривожини янги босқичга олиб чиқди. Отабек Умаров ўтган йилнинг 15 декабрь куни Маскат шаҳрида ўтказилган Осиё Олимпия Кенгаши (ООК)нинг 74-Ижроия қўмитаси йиғилишида Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти этиб сайланган эди. 

Ўзбекистон аралаш жанг санъати ассоциацияси тузилганига кўп вақт бўлмаган эрса-да, янги ташкилот илгари тарқоқ бўлиб юрган жангчиларимизни бир байроқ остида бирлаштирди. Эндиликда мазкур йўналишнинг ривожи юртимизда жисмоний тарбия ва спортга бўлган эътиборни икки карра оширди, дея эътироф этиш мумкин. Зеро, Тошкентда илк бор мазкур йўналиш бўйича GFC-20 турнири ва Ўзбекистон чемпионатининг ўтказилиши фикримиз исботига яққол далил бўла олади.

Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз ижодкорлари ва ўқувчилари номидан Отабек Умаровни бугунги таваллуд айём билан чин қалбдан табриклаб, у кишига узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаймиз.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг