UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Умматалиев ғалаба қозонган оқшомнинг асосий жанги WBC камари учун кечди 0 10:07UFC Vegas 124: Қирғиз жангчиси 12-ғалабасини қўлга киритди 0 09:36Оғир вазнлилар иштирокидаги UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жангида нокаут! 0 09:05Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" меҳмонда камбэк эвазига ғалабага эришди + ВИДЕО 0 08:34Диёра Келдиёрованинг қайси мусобақада қатнашиши маълум бўлди 0 08:03Қозоғистон Олимпиада-2028 учун илк лицензиясини қўлга киритди 0 07:32Синдаров ва Гукеш матчида вақт назорати маълум бўлди 0 07:01"Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"га мағлуб бўлди, Ҳусанов 90 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:59Жавоҳир Умматалиев профессионал рингда учинчи ғалабасини қўлга киритди 0 19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0

15 май 12:53
Янгиликлар

Футбол

Ўзбек футболи афсонаси Биродар Абдураимовнинг 80 йиллик юбилейи қандай ўтди?

Кеча 14 май куни мамлакатимиз футболи афсонаси, фахрий футболчи ва мураббий Биродар Абдураимов 80 ёшни қарши олди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон футбол ассоциациясида Биродар Ҳасанович ва яқинда ўзининг 60 ёшини қаршилаган Игор Шквириннинг юбилейи муносабати тадбир бўлиб ўтди.

ЎФАда Ўзбекистон республикаси президенти маслаҳатчиси Одил Абдураҳмонов, ЎФА президенти Абдусалом Азизов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, ЎФА вице-президенти Азизбек Икромов, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов, қўшни давлатлардан ташриф буюрган футбол фахрийлари, шунингдек яқин ва узоқ ўтмишдаги футболимиз юлдузлари иштирок этди. Йиғилганлар Биродар Абдураимов ва Игор Шквириннинг юбилей билан табрикладилар ва сермаҳсул фаолиятларини ёдга олдилар.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ ўзининг юксак профессионал маҳорати, билим ва тажрибаси билан мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ўзбек футболи мактаби анъаналарини шакллантириш, унинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш борасидаги катта хизматлари, миллий терма жамоа учун истеъдодли футболчиларни тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, садоқат руҳида етук ва баркамол этиб тарбиялаш, аҳоли ўртасидаги соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қўшган муносиб ҳиссаси, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Биродар Ҳасанович Абдураимов «Меҳнат шуҳрати» ва Игор Анатолевич Шквирин «Дўстлик» орденлари билан мукофотланди. 

Тадбир давомида ЎФА президенти футбол жамоатчилиги номидан фахрийларни табриклаб, уларга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилади.

"Ўзбек футболини дунёга танитган ва ватанимиз равнақи учун хизмат қилаётган футболимизнинг икки афсонаси меҳнати  Президентимиз томонидан муносиб тақдирланди. Кўпгина иқтидори ёшларни тарбиялаган, ва футболимиз ривожига улкан ҳисса қўшган фахрийлар ҳеч қачон эътибордан четда қолишмайди. Сизнинг ҳаёт йўлингиз ёш футболчилар учун намуна бўлиши керак. Мен ишонаман, ҳозирги футбол фахрийларимиз ўз ишларини давом эттиришади ва яна кўп кучли футболчиларни терма жамоаларимизга тарбиялаб беришади" — деди ЎФА президенти. 

Ўз навбатида, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов ҳам юбилей ёшни қарши олган спортимиз фидойиларининг футболчи ва мураббийликдаги ютуқларини эслаб ўтди. Шунингдек қўшни давлатлардан ташриф буюрган футбол фахрийлари, клублар ҳамда Биродар Абдураимов билан бир даврда фаолият олиб борган бир қатор афсоналар кун қаҳрамонини муборакбод этишди. 

Тадбир давомида миннатдорчилик рамзи сифатида турли ташкилотлар томонидан мукофотлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг «Пахтакор» стадионида ўзбек футболи афсонаси Биродар Абдураимовнинг юбилейи муносабати билан ўртоқлик учрашуви ташкил этилди. Унда юртимизнинг фахрий футболчиларидан иборат ЎФА терма жамоаси ҳамда Абдураимов билан турли даврлар ва мамлакатларда фаолият олиб борган дўстларидан таркиб топган жамоа ўртасида учрашув ташкил этилди. 

Қизиқарли ва курашларга бой ўтган ўйинда дўстона дуранг (3:3) қайд этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг